

Франциялик футболчи учун янги даъвогар Туриннинг "Ювентус" клубидир. Ҳимоячининг хизматларига шунингдек "Челси", ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдирмоқда.
"Қироллик клуби" Рафаэль билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Варан жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди. У "Реал" шарафини 2011 йилдан бери ҳимоя қилади.



