UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди  2 09:00Футзал. Бугун Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз  1 08:36Ўзимизнинг карикатура. Самвел Бабаян 53 ёшда  7 08:05Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  17 07:50РПЛ. "Нижний Новгород" - ЦСКА 2:6  0 07:45Серия А. "Болонья" - "Ювентус" 3:3  0 07:36Суперлига. Бугун «Тошкент дерби»си билан 8-тур якунланади  1 02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  23 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  7 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  10 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  8 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  1 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  13 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  4 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  18

Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди Янгиликлар

Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди

Ўзбекистон кубоги 1-тури якунларига кўра, юзага келган 5 та баҳсли вазиятлар юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитаси қарори эълон қилинди.

Унга кўра:

1. Жорий йилнинг 13-апрель куни Ўзбекистон кубоги H гуруҳи доирасида бўлиб ўтган “Андижон” – “Динамо” баҳси биринчи ёрдамчи ҳаками Руслан Серазитдинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда Руслан Серазитдиновга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024-йил 3-июнга қадар, яъни Суперлига баҳсларидан 5 та тур ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларидан 2 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

2. Ўзбекистон кубоги H гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” баҳси бош ҳаками Темур Тўхтасинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024-йил 3 июнга қадар, яъни Суперлига баҳсларидан 5 та тур ҳамда Ўзбекистон кубогидан 2 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

3. Ўзбекистон кубоги D гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Зомин” баҳси бош ҳаками Иброҳим Исмоилов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,9 (қониқарли) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.1-бандига мувофиқ, барча мусобақаларнинг 1 та тур баҳсларидан четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 25% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

4. Ўзбекистон кубоги E гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Локомотив-БФК” – “Чиғатой” баҳси бош ҳаками Акмал Раҳимов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,9 (қониқарли) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.1-бандига мувофиқ, барча мусобақаларнинг 1 та тур баҳсларидан четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 25% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+6   
16 апр 20:14:08
jasur
Андижонга 3 ачко берсин йоки 15минг одамни расхотни толаб берсин
+5   
16 апр 20:10:13
Khaydarov Khaydarov
ENDI KIMGA FOYDASI BOR ? HAYTDAN KEYIN HINANI .......ga QO'Y DEYISHGAN. UJE ANJAN OCHKO YO'QOTIB BO'LDI, AGAR SHU GOL HISOBGA OLINGANDA ANCHA BOSHQACHA NATIJA BO'LGAN BO'LARDI.
+5   
16 апр 20:09:26
Kas1mov
Andijonni 3 ochkodan mahrum qldin kot
+2   
16 апр 20:53:22
MYU_87
бу ифлос хакамлар мухлисларни пулларни кайтариб берсин
+2   
16 апр 20:24:14
Asqarov Tursunboy
Andijondi toza gôli hisobga olinmadi
+2   
16 апр 20:15:16
assassin
бу ишлар бизда футболда адолат йуклигини билдиради масалан шу хакамлар каби хамма сохада нотугри карор чикарганларни аниклаш керак булса ачиб кетса керак одам
+1   
16 апр 22:07:27
rustam
КАК СОЗДАНА КОРРУПЦИЯ В ФУТБОЛЬНОМ ОБЩЕСТВЕ УЗБЕКИСТАНА, РАЗВЕ ЭТО НАКАЗАНИЕ? ЗАТО КЛУБЫ СУПЕР ЛИГИ И ПРО ЛИГИ СТРИГУТ БЕШЕННЫЕ ДЕНЬГИ НИ ЗА ЧТО! КОРРУПЦИЯ СРЕДИ СУДЕЙСКОГО КОРПУСА НАСТОЛЬКО ВЫРОСЛА , ЧТО ЕЕ ПОБОРОТЬ НЕВОЗМОЖНО. ТАШКЕНТ ГОРОД ПРЕСТУПНЫЙ!
+1   
16 апр 20:14:53
Uzbekistan______myu
Bu shunchaki reklama
   
16 апр 23:31:59
Rasul M
Men xayronman uzlaring kecha yozdinglar xakamlarga chora bormi deb bugun chora kordi endi boshqa narsa deyapsanlar bu nimasi axir...
   
16 апр 21:30:56
bekaka
Олдинлари шу хам йук эди хозир конкрет жазосини тулик элон килишмокда
Усиш бор
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика