Торресга зарба берган Алекс касалхонада футболчидан узр сўради

Aslanov Jasurbek
3 мар 2017, 16:10
"Депортиво" ҳамда "Атлетико" ўртасидаги Испания чемпионатининг 25-тур учрашувида "матрасчилар" форварди жиддий жароҳат олди.

"Депортиво" ярим ҳимоячиси Алекс Бергантиньос тўп учун курашда Торреснинг бошига зарба берди. Фернандо ушбу зарбадан сўнг бир неча дақиқа хушини йўқотди ва тиббий ходимлар томонидан касалхонага олиб кетилди.

Бир кун ўтиб Бергантиньос Фернандо Торрес ётган касалхонага бориб, форварддан узр сўради. Аҳволи бироз яхшиланган ҳужумчи Алексга ўзини босишини ва бундай вазиятлар футболда учраб туришини айтган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FourFourTweet