Торган Азар акаси Эден ҳақида маълумот берди
30 июн 2021 01:43
Янгиликлар
Торган Азар акаси Эден ҳақида маълумот берди
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ва Бельгия терма жамоаси футболчиси Торган Азар Португалия билан Европа чемпионатининг 1/8 финалида (1:0) мушакларидан жароҳат олган Эден Азарнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди.

"Эден ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бугун эрталаб соат тўққиз яримларда у тиббиёт ходимлари назорати остида спорт залида шуғулланишни бошлади.
У жума куни ўйнашни хоҳлаяпти. Акам жамоага ёрдам беришни, ҳал қилувчи рол ўйнашни хоҳлайди. У таркибга кириш учун ҳамма нарсани қилади. Кўп нарса эртага ёки ҳатто жума куни аниқ бўлади.
Эден жамоа учун муҳим аҳамиятга эга. У тўп билан ўйнаб, ўйинни тинчлантириши ва вазият яратиши мумкин. Португалия билан ўйинда яхши ўйнади: якка курашларга қўрқмасдан кирди ва ҳар бир тўп учун курашди.
Барчамиз унинг Италияга қарши баҳсда иштирок этишига умид қиламиз. Эҳтимол, дунёдаги энг яхши тиббий штаблардан бири иштирокида бунга эришиш мумкин", - деди бельгиялик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар