Топ-клублар қизиқишига сабаб бўлаётган Морено "Вильярреал" билан бир йўла олти йиллик шартнома имзолади

Alisher
10 авг 2021, 07:52
Форвард Жерар Морено "Вильярреал"да қолади.

Клуб ва 29 ёшли испаниялик футболчи шартномани 2027 йилга қадар узайтиришди.

Морено ўтган мавсум "Вильярреал" сафида барча мусобақаларда тўпурарга айланди. У Ла Лига доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол уришга эришди.

Моренога "Вильярреал" тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиши учун яна битта гол керак. Ҳозир у Жузеппе Росси билан етакчилик қилмоқда - 82тадан гол.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: villarrealcf.es