

Ушбу трансфер "қаймоқранглилар" учун катта совға ва "Бавария" клубининг эса қўпол хатоларидан бири сифатида ёдда қоладиган бўлди. 29 ёшли плей-мейкер ортда қолган 5 йил мобайнида "Реал" жамоасининг майдон маркази ва таянч зонасида умидли ўйинчиларидан бири ва мухлисларнинг севимлисига айланди. Шунингдек, Кроос клуб билан 12 та соврин қўлга киритгани ва буларнинг ичида қаторасига қўлга киритилган 3 та ЕЧЛ кубогини ҳам айтиш мумкин.

Ҳозирда Тони яна 3 йил Флорентино Перес жамоаси учун ҳаракат қилишни ва 32 ёшида Мадрид клубида фаолиятига якун ясашни ўйламоқда.


