Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди

Sherzod Nurmatov
12 май 2025, 15:18
"Ньюкасл" италияликни жамоада сақлаб қолмоқчи.

"Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали АПЛнинг иккита клубида номзодлар рўйхатига киритилган.

Гап Манчестер вакиллари – "Юнайтед" ва "Сити" ҳақида кетмоқда. Бироқ "ҳаккалар" италиялик ярим ҳимоячини таркибида сақлаб қолиш ниятида.

Тонали ушбу мавсум "Ньюкасл" либосида барча мусобақаларда 42 ўйинда майдонга тушди. Хавбек 5 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчининг хизматларига "Ювентус" қизиқаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com