Томас Тухель Неймарнинг қандай жароҳат олганини айтди

29 окт 2020, 08:35
ПСЖ устози жамоа етакчисининг жароҳати ҳақида гапирди.

“Бу жуда жиддий жароҳат эмас деб умид қиламан. Аммо эртанги тиббий текширувлар натижасини кутамиз. Неймарда сон мушаклари билан боғлиқ муаммо бор”, — дейди Тухель.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-тури доирасида “Истанбул”га қарши баҳснинг 26-дақиқасида жароҳат сабаб захирага олинди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UEFA