UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  0 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  15 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Толибжон Қосимов билан тортишув, Алижонов-Муҳаммадиев мавзуси, "Ўзбекистондаги иқтидорлар Россиядагидан кўп" - Андрей Фёдоров иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

Толибжон Қосимов билан тортишув, Алижонов-Муҳаммадиев мавзуси, "Ўзбекистондаги иқтидорлар Россиядагидан кўп" - Андрей Фёдоров иштирокидаги матбуот анжумани

"Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров Coca Cola Суперлигаси 8-тури доирасида "Сурхон" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.




- Рестартдаги илк ғалабадан кейин руҳий тайёргарликка кўпроқ эътибор бердик. Биз барча ўйинларни оғир деб ҳисоблаймиз. Ҳозирда мураббийлар штаби билан нафақат келгуси турдаги рақиб, балки, чемпионатнинг барча ўйинларини кузатиб боришга ҳаракат қиляпмиз. Бирор жамоа осон ўйин ўтказмаяпти. Ўтган турда "Қизилқум" мағлуб этилганидан кейин айрим мухлислар "Локо" ўзига келиб олди, энди барча рақиблар янчиб ташланса керак деб ўйлашди. Йўқ. Ўтган ғалабадан кейин кичик давр мобайнида футболчиларни "Сурхон"га қарши ўйин янада оғирроқ бўлишини тушунтира олганимиз ва бунга эришганимизга хурсандман. Шунингдек, футболчилар ҳам бизнинг барча гапларимизни, йўриқларимизни тўғри тушунишмоқда. Бирор жамоа очколарни шундоқ бериб қўймаяпти, очколарни тортиб олиш керак. Бунинг учун эса жуда кучли характер ва касбга фидойилик бўлиши керак. Йигитларга раҳмат, бугун биз ҳақли ғалабага эришдик.

(шу саволдан кейин тортишув бошланди) Толибжон Қосимов (championat.asia): - Бугун Шуҳрат Муҳаммадиевнинг ўрнига тушган Жавоҳир Алижонов яхшироқ ўйнади. Шуҳрат эса биринчи бўлимда жамоанинг энг нозик нуқтаси бўлди. Алижонов 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмасми?
- Бу сиз учун шундайдир. Бироқ у биз томондан юклатилган вазиятларни тўлақонли адо этди.

Толибжон Қосимов (championat.asia): - Бироқ Муҳаммадиев 3-4 марта оддий жойларда тўпни йўқотди.
- Хўш, Жавоҳир неча марта йўқотди? У курашмади. Келинг, баҳслашиб кетиш даражасига етиб бормайлик. Шунчаки, санаб кўрингчи, у неча марта тўпни йўқотди. Муҳаммадиев эса ўзи йўқотган тўпларни қайтариш учун қаттиқ ҳаракат қилди.

Толибжон Қосимов (championat.asia): - Қанот вингери сифатида бугун Алижонов Муҳаммадиевдан яхшироқ ўйнади, ҳаволатиб тўп узатишлари амалга оширди.
- Алижонов ўйинни ўзига олишга ҳаракат қилгани менга ёқди. Шунингдек, бошқаларга ҳам. Ўйиндан олдин менга қўнғироқлар ҳам бўлди: "Алижонов, Алижонов, Алижонов...". У лойиқ бўлса, асосий таркибда ўйнайди. Ҳозир эса Муҳаммадиев асосий футболчи. Энди Алижоновнинг ўзига: "Нима учун Муҳаммадиев асосий таркибда", деб савол беринг.

- АГМКга қарши ўйиндан олдин "Машъал"га қарши баҳс ҳам бор. Унгача Славко Дамьянович ҳам таркибга қайтади. Шунингдек, таркибда Кахи ҳам бор. Ўтган 2 ўйинда Фарруҳ Иброҳимов ёмон ўйнамади. Умуман олганда, ушбу мавсумда Иброҳимовнинг асосий таркибга кириши учун қанчалик имконият бор?
- Менимча, бунга гапиришга эрта. Чунки ҳали у ўйинга қандай таркиб билан борамиз, ҳеч ким билмайди. Жароҳатлар бўлмасин. "Машъал"га қарши баҳс ҳам борлигини инобатга олиб, ҳали бу борада гапиришга эрта деб ҳисоблайман. Иброҳимов эса ўтган давр мобайнида катта ўсишга эришди. Тўғрисини айтаман, унга доим ишонганман. Шу сабабли у келажакда ажойиб карьерага эга футболчи бўла олади дея оламан. Бу эса фақатгина унинг ўзига боғлиқ. У ўтган 2 ўйинни ўзининг даражасида ўтказди. Бугун қай тариқа ғалабага эришганимизни эса боя айтиб ўтдим: кучли характер ва касбга фидоийлик. Оддий ўйинлар йўқ, бу хоҳ етакчи жамоа бўлсин, хоҳ ўртача жамоа. Сиз ҳам чемпионат ўйинларини кўриб боряпсиз, хўш, 5:0, 4:0 ҳисоби қайд этилган бўлса-да, шу ўйинларда жамоа осонлик билан ютдими? Буни мен футболчиларнинг тайёргарлигига йўйаман. Шунингдек, ҳозирда кўп нарса характерга боғлиқ. Фаррух мавсумни юқори савияда давом эттиришга тайёрми, демак, у узоққа боради. Балки ҳозир бу гаплар ноўриндир, менинг рус матбуотига берган интервьюимни ўқиганлар бўлса керак. Ўзбек сайтлари эса буни қисқа-қисқа қилиб кесиб олиб, оммага маълум қилишди. Ўшанда мен 16-21 ёшгача бўлган иқтидорли футболчилар Россиядан кўра Ўзбекистонда кўпроқ деб айтганман. Бироқ Россияда Ўзбекистондан кўра ёшлари узоқроққа боришади.

- Шунчаки, биз у ерда яшамаганмиз.
- Йўқ, яшаш шарт эмас. Россия Премьер-лигасида иқтидорли ва техник футболчилар ўзбек чемпионатидан кўра камроқ. Бироқ улар футболда янада кўпроқ ва узоқроқ қолишни мақсад қилишади. Россияда ишладим ва кўрдим. Ҳозир эса Ўзбекистонда ишимни давом эттиряпман. Биз билан 5-6 нафар жуда ёш футболчилар машғулот қилишмоқда. Шунингдек, ёшлар жамоамиз таркибидан айрим иқтидорлиларни асосий таркибга жалб қилиб турибмиз.

- Балки, ёшлар уй ва машина сотиб олганидан кейин тўхтаб қолаётгандир.
- Билмадим. Шунчаки, биз ривожланиб, ўсишда давом этишимиз керак. Ўзбекистон мен учун бегона давлат эмас. Мен ҳам ушбу давлат футболи юксакларга чиқишини истайман. Ўйиндан узоқлашиб кетдик. Барчага раҳмат. Ғалаба билан.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика