Тўлақонли курашнинг қайтиши: А Серия 22-тури учун превью
26 янв 21:43
Янгиликлар
Тўлақонли курашнинг қайтиши: А Серия 22-тури учун превью
"Кальяри" — "Торино"
Клаудио Раньери ҳали ҳам бир қатор футболчиларнинг хизматларидан фойдалана олмаяпти, шундай экан "оролликлар"дан сюрпризлар кутиш ноўрин, асосий таркибда ўтган ўйинда жароҳат олган Ауджелло ўрнига Ацци тушиши керак. Назарий жиҳатдан Элдор Шомуродов қайдномада бўлиши мумкин, аммо катта эҳтимол билан бу бироз кейинга қолдирилади. 2 форвард билан ўйнайдиган "Торино"нинг схемасидан ҳам сюрпризлар кутиш керакмас, Сапата ва Санабрия яна асосий таркибда ўйинни бошлашади, Радоньич эса жароҳати сабаб жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин.
Уларнинг олдинги ўйини ақлбоварқилмас даражада зерикарли бўлган ва Туриндаги мухлислар голлар кўришмаганди. Бу сафар қизиқроқ бўлиши керак, бундан ташқари "Кальяри" уйда томошабоп ўйин кўрсатади. Жамоада ғалаба учун жуда яхши имконият бор, гарчи "буқалар"нинг зич мудофаасидан ўтиш осон бўлмаса ҳам.
Кальяри Бенито Николас Виола - 77' |
Серия А . 22-тур 27/01/2024, 00:45 2
:
1
Тугади
|
Торино Дуван Сапата - 23', Самуэле Риччи - 45' |
Стадион: Unipol Domus, 16196 томошабин
Бош ҳакам: Andrea Colombo
"Ювентус" — "Эмполи"
Рабьо ўйингача тикланишга улгурмайди, Кьеза эса навбатдаги кичик жароҳатни олди, шундай экан ҳужумда Влахович билан яна Йилдиз кўриниш беради. Майдон марказида Рабьонинг ўрнини Миретти эгаллайди. Капуто ва Бальдзанининг ўйнаш эҳтимоли кам, шундай экан "Монца"га қарши хет-трик муаллифи Журковски ҳужумда бўлади. Мушак жароҳатини бошдан кечираётган Коваленко ва Бастонининг ўйиндаги иштироки сўроқ остида, Камбьягининг жароҳати эса жиддий эмас, шундай экан у асосий таркибда майдонга чиқади.
"Ювентус" илк даврада меҳмонда ишончли тарзда 2-0 ҳисобида ғалаба қозонганди ва табиийки ҳозир ҳам ушбу жуфтликдаги яққол фаворитдир. Давиде Николега тўлиқ ҳурматни сақлаган ҳолда айтиш мумкинки, у икки ҳафтада ҳозирги "Эмполи"дан А Серия етакчиларидан бирига қарши туриб бера оладиган жамоа қилиши қийин масала.
Ювентус Душан Влахович - 50' |
Серия А . 22-тур 27/01/2024, 22:00 1
:
1
Тугади
|
Эмполи Томмазо Балданци - 70' |
Стадион: Allianz Stadium, 39518 томошабин
Бош ҳакам: Livio Marinelli
"Милан" — "Болонья"
"Милан"нинг лазарети ҳозир ҳам бўш эмас, аммо Пиолининг бахтига янги жароҳат олганлар йўқ, тўпиғидан кичик жароҳати бор бўлган Калабриянинг ўйиндаги иштироки сўроқ остида. Қолган чизиқларда "Удинезе"га қарши ўйинлардаги таркиб чиқиши керак. Пош дисквалификация сабаб ўйинда иштирок эта олмайди, шундай экан унинг ўрнида Ди Сильвестри ўйнайди. Шунингдек Салемакерснинг баҳсдаги иштироки сўроқ остида. Аммо, дисквалификациядан сўнг Зиркзе қайтади, бу эса "Болонья" ҳужумини хавфлироқ қилади.
"Милан" ўтган сафар меҳмонда 2-0 ҳисобида ғалаба қозонган, "россонери" ҳозир ҳам ушбу ўйиннинг яққол фаворити, бу эса уларнинг 4та ўйинлик ғалабали серияси фонида мантиқан тўғри. Аммо, мен барибир улардан эрта ғолиб ясамоқчи эмасман, "Болонья" етакчилар учун анча хавфли жамоа, шундай экан Пиоли шогирдлари учун осон бўлмаслиги аниқ.
Милан Рубен Лофтус-Чик - 45', Рубен Лофтус-Чик - 83' |
Серия А . 22-тур 28/01/2024, 00:45 2
:
2
Тугади
|
Болонья Джошуа Зиркзе - 29', Риккардо Орсолини - 90' |
Стадион: San Siro, 80018 томошабин
Бош ҳакам: Davide Massa
"Лацио" — "Наполи"
Дисквалификация сабаб Иммобиле ўйнамайди, катта эҳтимол унинг ўрнини Кастельянос эгаллайди, агарда аргентиналик тикланишга улгурмаса, ҳужум марказига Фелипе Андерсон ташланади. Сарри учун яхши янгилик Патрикнинг сафга қайтиши бўлди. "Наполи"да таркиб билан боғлиқ ақлбоварқилмас муаммолар бор, уларнинг ёнига Хвичанинг жароҳати ҳам қўшилди, шунингдек Каюсте ва Симеонеда ҳам дисквалификация бор. Ҳужумда Распадоре, Политано ва Линдстрем бўлиши катта эҳтимол, марказда эса яна Гаэтанони кўрамиз.
"Лацио" илк даврада 2-1 ҳисобида ғалаба қозонган ва ҳозир ҳам ўйинда фаворит мақомига бўлади. "Бургутлар"даги муаммоларга қарамай рақибларда ҳолат жуда ҳам ёмон, шундай экан "Наполи"га "Боқий шаҳар"да қийин бўлади, ўйиннинг ўзи эса ҳолатни ҳисобга олсак жуда қизиқарли бўлиши мумкин.
Лацио |
Серия А . 22-тур 28/01/2024, 22:00 0
:
0
Тугади
|
Наполи |
Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 32000 томошабин
Бош ҳакам: Даниэле Орсато
"Фиорентина" — "Интер"
Додо ва Кастровилли ҳали машғулот ўтамоқда, Куаме эса Африка миллатлар кубогидан қайтиб келишга улгурмайди, аммо Нико Гонсалес жароҳат сўнг қайтиши керак, аммо у бутун ўйинда ҳаракат қилишга тайёр бўлмайди. Симоне Инзагидан анчадан бери илк бор таркиб билан муаммо пайдо бўлган, Бастони, Чалханоглу ва Барелла ўйнай олмайди, Думфриснинг ўйиндаги иштироки сўроқ остида. Яхшиямки, уларнинг ўрнини тўлдира оладиганлар бор, аниқроғи Фраттези ва Аслани муҳим ўйинда яхши имкониятга эга бўлишади. Ҳужумда доимий Лаутаро-Тюрам жуфтлиги чиқади.
"Интер" илк даврада "Фиорентина"ни 4-0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда рақибга имкон қолдирмаганди ва Флоренцияда буни эслаб қолишган. "Фиорентина"нинг ушбу ўйиндаги мотивацияси юқори бўлишига ишончим комил, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга қийин бўлади. "Интер" йўқотишлар билан ҳам жуда хавфли рақиб бўлиб қолади.
Фиорентина |
Серия А . 22-тур 29/01/2024, 00:45 1
:
0
Тугади
|
Интер М Лаутаро Мартинес - 14' |
Стадион: Artemio Franchi, Firenze, 35084 томошабин
Бош ҳакам: Gianluca Aureliano
Сергей Румянцев тайёрлади
Фикрлар