UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  7 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  2 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3

Токио сари йўл: Учинчи йўлланма Ўзбекистон ва Австралия ўртасида ҳал бўлади Янгиликлар

Токио сари йўл: Учинчи йўлланма Ўзбекистон ва Австралия ўртасида ҳал бўлади

Токио Олимпиадасига Осиё вакили сифатида борадиган иккита жамоа аниқ: Жанубий Корея ва Саудия Арабистони. Учинчиси эса эртага бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатининг 3-ўрин учун кечадиган баҳсидан сўнг маълум бўлди.

Ўйин якунида Ўзбекистон ёки Австралия олимпиячилари учинчи йўлланма соҳиби бўлганини билиб оламиз. 

Ўзбекистон ҳали Олимпия ўйинларида иштирок этмаган. Австралия эса охирги марта 2008 йилги Пекин Олимпиадасида қатнашган. U-23 Осиё чемпионати ярим финалида бизни мағлуб этган Саудия Арабистони 1996 йилги Атланта Олимпиадасидан сўнг яна йўлланмага эга чиқди. 

Жанубий Корея олимпия термаси кетма-кет 9-бор Олимпиадада иштирок этади. Кореяликлар 2012 йил ўтказилган Лондон Олимпиадасида бронза медалларга эга чиққан. Навбатдаги Олиммпия ўйинларида Осиёдан тўртта жамоа қатнашади: Япония (мезбон), Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва ... Охирги жамоани эртага билиб оламиз. 

Ҳозирча Европа, Африка ва Океаниядан кимлар иштирок этиши тўлиқ маълум бўлиб улгурган.

Европа (4та ўрин) - Франция, Германия, Руминия, Испания.

Океания (1та ўрин) - Янги Зеландия.

Африка (3та ўрин) - Миср, Кот-Д'Ивуар, ЖАР. 

Осиё (3та ўрин) - Саудия Арабистони, Жанубий Корея, ...

Жанубий Америка (2та ўрин) - февралда аниқ бўлади.

Марказий ва Шимолий Америка (2та ўрин) - март охирида аниқ бўлади. 

Мезбон - Япония.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика