UZ

Сўнгги янгиликлар

“Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоаларига паст баҳо бериш керак эмас” Янгиликлар

“Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоаларига паст баҳо бериш керак эмас”

Россия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Евгений Алдонин Осиё кубогидаги Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари иштирокидаги ўйинлар ҳақида фикр билдирди.

“Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоаларига паст баҳо бериш керак эмас. Балки уларда қандайдир соврин ёки юлдуз футболчилар йўқ бўлиши мумкин, бироқ уларда яхши жамланган жамоа бор. Улар исталган рақибга қарши курашиш имконига эгалар”, — деди Алдонин.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон терма жамоаси Осиё кубогининг чорак финалида Иорданияга қарши баҳс олиб боради. Бизнинг терма жамоаси эса ярим финал йўлланмаси учун мезбонларга қарши майдонга тушади.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика