UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  4 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  19 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  28 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4

Тожикистон U-19 ўртоқлик ўйинида миллий жамоани мағлуб этди Янгиликлар

Тожикистон U-19 ўртоқлик ўйинида миллий жамоани мағлуб этди

Коронавирус пандемияси туфайли Тожикистон чемпионатида танаффус юзага келган.

Шу боис ҳозирда Тожикистон миллий ҳамда ёшлар терма жамоалари йиғин ўтказмоқда. Шу йилнинг 14-31 октябрь кунлари юртимизда бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Тожикистон ёшлари миллий терма жамоага қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб 2:0 ҳисобида зафар қучишди.

Мубин Эргашев бошқарувидаги жамоа сафида 18 ёшли Амадони Камолов ва Сунатулло Исмоилов томонидан киритилган голлар ёшларга 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Шуни айтиш лозим, Усмон Тошев қўл остидаги катталар таркибида жамоа сардори Ахтам Назаров пенальтидан фойдалана олмади. 

Мазкур ўйинда Манчуеҳр ва Алишер Жалилов каби футболчилар иштирок этишмади. Тожикистон ёшлар терма жамоаси U-19 Осиё чемпионатида "D" гуруҳида Малайзия, Яман ва Қатарга қарши баҳс олиб боришади. 

Усмон Тошев мураббийлик қилаётган миллий терма жамоа эса сентябрда Ўзбекистон ва БААга қарши назорат баҳси ўтказади.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика