UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Тожикистон шу ойда учта ўйин ўтказади. Тошев таркибни эълон қилди Янгиликлар

Тожикистон шу ойда учта ўйин ўтказади. Тошев таркибни эълон қилди

14 ва 19 ноябрь кунлари ЖЧ-2022 саралаш босқичининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Тожикистон терма жамоасини бу ойда 3та ўйин кутиб турибди. Ён қўшниларимиз 9 ноябрь куни Малайзияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишади. Шундан сўнг жамоа ЖЧ саралаш босқичи доирасида сафарда Мьянма (14 ноябрь) ва Қирғизистон (19 ноябрь) билан ўйнайди. 

Мазкур баҳслар учун терма жамоа бош мураббийи Усмон Тошев 23 футболчидан иборат рўйхатни эълон қилди. Рўйхатдагиларнинг етти нафари легионер. Узоқ муддатли танаффусдан сўнг "Нефтехимик" аъзоси Фарҳод Восиев ва "Бухоро" футболчиси Фатхулло Фатхуллоев ҳам терма жамоага жалб этилди. 

Бугун Тожикистон терма жамоаси Дубай орқали Куала Лумпурга йўл олди. Жамоа Малайзия билан ўртоқлик ўйини ўтказиб бўлгач, Мьянмага парвоз қилади.


Терма жамоа таркиби қуйидагича кўриниш олган: 

Дарвозабонлар: Рустам Ятимов ("Истиқлол"), Шоҳрух Киргизбоев ("Локомотив-Помир"), Фатхулло Бобоев ("Регар-ТадАЗ"). 

Ҳимоячилар: Хуршед Бекназаров ("ПС ТИРА", Индонезия), Фарҳод Восиев ("Нефтехимик", Россия), Ахтам Назаров, Искандар Жалилов, Табрези Давлатмир (барчаси – "Истиқлол"), Давронжон Эргашев, Манучехр Сафаров (ҳар иккаласи – "Хўжанд"). 

Ярим ҳимоячилар: Парвизжон Умарбоев ("Локомотив", Болгария), Нуриддин Давронов ("Оман", Уммон), Амирбек Жўрабоев ("Навбаҳор", Ўзбекистон), Фатхулло Фатхуллоев ("Бухоро", Ўзбекистон), Алишер Жалилов, Эҳсони Панжшанбе, Мухаммаджон Раҳимов, Комрон Турсунов (барчаси – "Истиқлол"), Кароматулло Саидов ("Кўктош"). 

Ҳужумчилар: Жаҳонгир Эргашев ("Саиф Спортинг Клуб", Бангладеш), Шериддин Бобоев, Шаҳром Самиев (ҳар иккиси – "Истиқлол"), Манучеҳр Жалилов (клубсиз).

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика