UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  2 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  3 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  1 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  9 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  13 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3

Тожикистон шу ойда учта ўйин ўтказади. Тошев таркибни эълон қилди Янгиликлар

Тожикистон шу ойда учта ўйин ўтказади. Тошев таркибни эълон қилди

14 ва 19 ноябрь кунлари ЖЧ-2022 саралаш босқичининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Тожикистон терма жамоасини бу ойда 3та ўйин кутиб турибди. Ён қўшниларимиз 9 ноябрь куни Малайзияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишади. Шундан сўнг жамоа ЖЧ саралаш босқичи доирасида сафарда Мьянма (14 ноябрь) ва Қирғизистон (19 ноябрь) билан ўйнайди. 

Мазкур баҳслар учун терма жамоа бош мураббийи Усмон Тошев 23 футболчидан иборат рўйхатни эълон қилди. Рўйхатдагиларнинг етти нафари легионер. Узоқ муддатли танаффусдан сўнг "Нефтехимик" аъзоси Фарҳод Восиев ва "Бухоро" футболчиси Фатхулло Фатхуллоев ҳам терма жамоага жалб этилди. 

Бугун Тожикистон терма жамоаси Дубай орқали Куала Лумпурга йўл олди. Жамоа Малайзия билан ўртоқлик ўйини ўтказиб бўлгач, Мьянмага парвоз қилади.


Терма жамоа таркиби қуйидагича кўриниш олган: 

Дарвозабонлар: Рустам Ятимов ("Истиқлол"), Шоҳрух Киргизбоев ("Локомотив-Помир"), Фатхулло Бобоев ("Регар-ТадАЗ"). 

Ҳимоячилар: Хуршед Бекназаров ("ПС ТИРА", Индонезия), Фарҳод Восиев ("Нефтехимик", Россия), Ахтам Назаров, Искандар Жалилов, Табрези Давлатмир (барчаси – "Истиқлол"), Давронжон Эргашев, Манучехр Сафаров (ҳар иккаласи – "Хўжанд"). 

Ярим ҳимоячилар: Парвизжон Умарбоев ("Локомотив", Болгария), Нуриддин Давронов ("Оман", Уммон), Амирбек Жўрабоев ("Навбаҳор", Ўзбекистон), Фатхулло Фатхуллоев ("Бухоро", Ўзбекистон), Алишер Жалилов, Эҳсони Панжшанбе, Мухаммаджон Раҳимов, Комрон Турсунов (барчаси – "Истиқлол"), Кароматулло Саидов ("Кўктош"). 

Ҳужумчилар: Жаҳонгир Эргашев ("Саиф Спортинг Клуб", Бангладеш), Шериддин Бобоев, Шаҳром Самиев (ҳар иккиси – "Истиқлол"), Манучеҳр Жалилов (клубсиз).

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика