UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  1 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  7 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  8 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  8 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  66 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1

Тоҳир Мадраҳимов: “Йўл чарчоғи панд берди” Янгиликлар

Тоҳир Мадраҳимов: “Йўл чарчоғи панд берди”

“Оқ-тепа” – “Хотира-79” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач, меҳмонлар устози Тоҳир Мадраҳимов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугун иккита яхши жамоа бир-бирига қарши майдонга тушди. Жамоалар сафида олий лигада ўйнаган футболчилар ҳаракат қилгани боис, ўйин шиддатли ўтди. Йигитларнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Улар қўлларидан келганча тўп суришди. Бизга йўл чарчоғи панд берди. Футболчилар чарчоқ аломатлари туфайли ўзларига келишлари бироз мушкул бўлди.
 
“Оқ-тепа” ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйганидан хабарим бор. Буни йигитлар ҳам биларди. Шунинг учун уларга дастлабки 10-15 дақиқаликда хато қилмасликни уқтирдим. Бироқ барибир биринчи бўлимда гол ўтказиб юбордик. Ўзимизнинг хатолар эвазига мағлубиятга учрадик.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика