UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Тимур Турдиев: "Локомотив" Ўзбекистонинг етакчи клуби эканини исботлади" Янгиликлар

Тимур Турдиев: "Локомотив" Ўзбекистонинг етакчи клуби эканини исботлади"

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Локомотив" (1:5) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Тимур Турдиев матбуот анжуманида қатнашди.




"Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рақиб Суперлиганинг етакчи клуби эканини исботлади, бу клуб бир неча йиллар давомида Ўзбекистон чемпиони бўлган, кубокни қўлга киритган.

- Трансфер ойнаси пайтида "Локомотив"да ўйнаётган Игорь Чикризовни олиб келса бўлмайдими?

- Қани энди шундай бўлса. "Локомотив" уни осонгина қўйиб юбормаса керак. Агар бизга келса хурсанд бўлардик.

- Бугун "Локомотив"дан ўрганиш керак бўлган 3та нарсани айта оласизми?

- Тўғриси бугунги баҳсни видеосини томоша қилиб, камчиликларни билиб оламиз ва уларни бартараф этишга уринамиз. "Локомотив" жамоаси яхши ижрочиларга эга. Марказий ярим ҳимоясидаги футболчилар анча яхши ўйнашди. Мана шу ўйинчилар даражасига чиқиш учун йигитларимизни тайёрлаб борамиз.

- Бугун "Арал Самали" сафида бир ўйинчи сизнинг жаҳлингизни чиқарди. Ўйинга тайёр бўлмагани сезилди...

- Умумий гуруҳдаги машғулотларда анча яхши ҳолатда эди. Ўйиндан олдин ҳам унинг ҳолатини сўрадик, аммо тайёр эмаслиги кўриниб қолди ва уни қайта ўзгартиришга мажбур бўлдик.

Мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман. Улар ҳар бир ўйинда бизни муносиб қўллаб туришибди. Кейинги ўйинларда ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Йигитларимизни шундай қўллаб туришларини сўраб қолган бўлардим.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика