UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  1 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  7 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  7 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  7 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  2 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  10 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  24 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  2 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5

Тимур Кападзе: "Қаршида тўп тепиш доим ёқимли ҳисларни беради" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Қаршида тўп тепиш доим ёқимли ҳисларни беради"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Насаф" - "Олимпик" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди.





"Қаршида тўп тепиш доим ёқимли ҳисларни беради. Ажойиб муҳит ва майдонни алоҳида айтиб ўтиш жоиз. "Насаф" Ўзбекистоннинг ҳар томонлама кучли жамоаси ҳисобланади. Буни бугун ҳам исботлашди. Футболчилар яхши ҳаракат қилди. Тезкор гол қайсидир маънода режаларимизни ўзгартириб юборди. Шунга қарамай йигитлар кўрсатмаларни тўғри бажаришди",- дейди Тимур Кападзе. 

- Олимпия терма жамоамизнинг асосини шу жамоа футболчилари ташкил қилади. Уларнинг ўйин амалиётига эга бўлгани фойда келтиряптими?

- Ўйин амалиёти мунтазам берилиб келиняпти. Лекин халқаро мусобақадаги тажрибани ҳеч қаерда ололмайсиз. U-23 Осиё кубогида футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи ортди. Кўриниб турибди, футболчилар ўсишга эришишди.  

- "Олимпик" олдига қандай мақсад қўйилган?

- Биринчи мақсадимиз футболчиларни ўсишига ёрдам бериш. Шу орқали терма жамоага улар муносиб бўлишлари керак.  Албатта ҳар бир ўйинда майдонга чиқиб ғалаба қозонишни мақсад қиламиз. Бунинг учун тактик, жисмоний умуман ҳар томонлама тайёргарлик кўрамиз. Уларга раҳмат айтаман. 

- Финалдан кейин руҳий томондан тикланиш қандай кечди?

- Бу мағлубиятни фақат иш орқали эсдан чиқариш мумкин. Ҳозир буни ўйлаб сиқиладиган пайт эмас. Бу гапни футболчиларга ҳам айтдим, дея оламан. Биз янада кучли бўлишимиз лозим. Машғулотлар, меҳнат орқали бунга эришиш мумкин. Стадиондаги мухлисларнинг кўз ёшларини кўриб ўшанда мен ҳам таъсирландим. Ғалаба тортиқ қилмоқчи эдик. 

- Суперлигада чемпионлик йўлидаги кураш ҳақида нима дея оласиз?

- Турнир жадвалига қарайдиган бўлсак, жамоалар жуда зич жойлашган. Жон сақлаш ва чемпионлик учун рақобат катта. Иккинчи даврада кўп нарса ҳал бўлади. Фаворит йўқ, биргина очко жамоаларнинг ўрнига таъсир қилиши мумкин.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика