UZ

Сўнгги янгиликлар

11:18Шармандага шаҳар кенг  1 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  1 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  14 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  6 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  21 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  222 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  3 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  10

Тимур Кападзе: "Ўйин биз учун фойдали бўлди" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Ўйин биз учун фойдали бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Олимпик" — "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

- Учрашув қийин руҳда ўтишини билардик, сабаби Суперлигада осон ўйиннинг ўзи қолмаган. Бугун ҳам ҳар тарафлама қийин ўйин бўлди. Тўғри, биз гол уришга эришдик, яна бир қанча имкониятларга эга бўлдик. Бироқ "Қўқон-1912" жамоаси ҳам жисмонан, ҳам курашувчанлик тарафдан яхши ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда рақибнинг толиқишини билардик, лекин улар ҳам бўш келмади. Биз бироз аниқроқ ўйин намойиш этишимиз ва кўпроқ вазият яратишимиз керак эди. Афсуски, бу борада оқсадик. Умуман олганда, ўйин биз учун фойдали бўлди. Эндиликда мазкур баҳсни таҳлил қиламиз. Ёшлар рақиб ҳимоявий ўйин намойиш этаётганда, қандай ҳаракат қилиш лозимлигини билиши керак.

- "Олимпик"нинг гол ўтказиб юборишига сабаб бўлган биринчи бўлимнинг сўнгги ўн беш дақиқасида шогирдларингиз сусткашликка йўл қўйишига нима сабаб бўлди?

- Бундай дея олмайман. Чунки рақиб шунга мажбур қилди. Улар кетма-кет ҳужумлар ташкил қилишди, шу боис ҳимоячиларимиз қийинчиликларга дуч келишди. Улар марказдан узун узатмалар, қанотлардан юришлар орқали ҳужум ташкиллаштирди. Баъзи вазиятларда хатога йўл қўйдик, баъзиларини бартараф эта олдик.

- Шахзод Таиров иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушиб, қўпол хатога йўл қўйди. Шунингдек, яна бир вазиятда хавфли ўйнади. Унинг ўйинга киришолмагани нима билан боғлиқ?

- Билмадим, эҳтимол, у ўйинга тайёр бўлмагандир, ҳар ҳолда марказий ҳимоячининг хатога қилишга ҳаққи йўқ. Лекин хатолар бўлиб туради. У билан суҳбатлашамиз. Бундай ўйинларга шай ҳолатда чиқиш керак, акс ҳолда рақиб бундан унумли фойдаланиши мумкин", деди "Олимпик" устози.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика