UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  2 19:35"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  6 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  3 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  131 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  3 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  18 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2

Тимур Кападзе: "Ўйин биз учун фойдали бўлди" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Ўйин биз учун фойдали бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Олимпик" — "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

- Учрашув қийин руҳда ўтишини билардик, сабаби Суперлигада осон ўйиннинг ўзи қолмаган. Бугун ҳам ҳар тарафлама қийин ўйин бўлди. Тўғри, биз гол уришга эришдик, яна бир қанча имкониятларга эга бўлдик. Бироқ "Қўқон-1912" жамоаси ҳам жисмонан, ҳам курашувчанлик тарафдан яхши ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда рақибнинг толиқишини билардик, лекин улар ҳам бўш келмади. Биз бироз аниқроқ ўйин намойиш этишимиз ва кўпроқ вазият яратишимиз керак эди. Афсуски, бу борада оқсадик. Умуман олганда, ўйин биз учун фойдали бўлди. Эндиликда мазкур баҳсни таҳлил қиламиз. Ёшлар рақиб ҳимоявий ўйин намойиш этаётганда, қандай ҳаракат қилиш лозимлигини билиши керак.

- "Олимпик"нинг гол ўтказиб юборишига сабаб бўлган биринчи бўлимнинг сўнгги ўн беш дақиқасида шогирдларингиз сусткашликка йўл қўйишига нима сабаб бўлди?

- Бундай дея олмайман. Чунки рақиб шунга мажбур қилди. Улар кетма-кет ҳужумлар ташкил қилишди, шу боис ҳимоячиларимиз қийинчиликларга дуч келишди. Улар марказдан узун узатмалар, қанотлардан юришлар орқали ҳужум ташкиллаштирди. Баъзи вазиятларда хатога йўл қўйдик, баъзиларини бартараф эта олдик.

- Шахзод Таиров иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушиб, қўпол хатога йўл қўйди. Шунингдек, яна бир вазиятда хавфли ўйнади. Унинг ўйинга киришолмагани нима билан боғлиқ?

- Билмадим, эҳтимол, у ўйинга тайёр бўлмагандир, ҳар ҳолда марказий ҳимоячининг хатога қилишга ҳаққи йўқ. Лекин хатолар бўлиб туради. У билан суҳбатлашамиз. Бундай ўйинларга шай ҳолатда чиқиш керак, акс ҳолда рақиб бундан унумли фойдаланиши мумкин", деди "Олимпик" устози.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика