UZ

Сўнгги янгиликлар

21:12Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  83 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  1 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  15 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5

Тимур Кападзе: "Жамоада бир "касаллик" бор" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Жамоада бир "касаллик" бор"

Coca Cola Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Олимпик" ўйинидан сўнг меҳмонлар устози Тимур Кападзе матбуот андуманида қатнашди.




"Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Муваффақият билан бутун жамоани табриклайман. Қийин учрашув бўлди. Суперлигада осон ўйиннинг ўзи йўқ. "Локомотив"нинг ҳозирги вазиятидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг бор кучини бериб ҳаракат қилишини сезгандик. Гувоҳи бўлганингиздек, биринчи бўлим бироз қийин бўлди. Дарвозамиздан тезкор гол ўтказиб юбордик. Бу биз учун кассаликдай бўлиб қолди, яъни дастлаб рақиб гол уришига имконият бериб, сўнгра вазиятни ўнглаяпмиз. Шунга қарамай, бугун ғалаба қозондик. Иккинчи бўлимда нисбатан хатосиз ўйин намойиш этдик.

– Жамоа биринчи бўлимда мақсадсиз ўйин намойиш этгандик таассурот қолдирди. Иккинчи бўлимда эса жамоа ўйинига куч қўшилди. Бунинг сабаби нима?

– Кўрганингиздай, "Локомотив" ҳимоявий 5-4-1 схемасида ҳаракат қилди. Биз рақиб мудофаасини ёриб ўтишга қийналдик ва хатоларга йўл қўйдик. Тезкор гол ўтказганимиздан сўнг рақиб буткул ҳимояга ётиб олиб, ўз имкониятини кутди. Танаффусда ўзгаришлар қилдим ҳамда йигитларга керакли кўрсатмаларни бердим. Иккинчи бўлимда эса яхши ўйнадик.

– Келгусида шогирдларингизга бошқа жамоалардан таклиф бўлса, уларни қўйиб юборасизми?

– Улар қанчалик кучли бўлса, мен учун шунча яхши. Агар қўл остимда бўлса, уларнинг имкониятини баҳолай оламан. Кучлироқ жамоалардан уларнинг доимий ўйнаши кафолатланмаган. Шу боис, буни вақт кўрсатади. Мен учун улар шу ерда бўлгани яхши, чунки чемпионатдан ташқари Осиё кубоги ва Олимпиадага тайёргарлик кўряпмиз. Шу мақсад йўлида барчамиз бир фикрдамиз.

– Жамоа ўйинларида чарчоқ кўзга ташланяпти, ҳам U-21, ҳам Суперлигада, қолаверса, терма жамоада ўйнамоқда. Сиз бу жамоага кўпроқ футболчи олиш хақида ўйламадингизми?

– Менимча, йигитларда толиқиш йўқ. Четдан қараганда, бошқа жамоалар биздан кўпроқ чарчамоқда. Ҳар бир ўйинда рақибни кузатсангиз, бунга амин бўласиз. Албатта, машғулотларда юкламалар берилади. Чунки бу орқали ривожланиш бўлади. Захирада ҳам йигитлар етарлича. Лекин бизда ҳаммаси жойида.

– U-21 чемпионатининг эртанги баҳсида "Олимпик" ғалаба қозонса, муддатдан аввал чемпионликни расмийлаштиради. Бу ўзига хос баҳс учун "Жар" стадиони яхши эмасмиди?

– Менга қолса, ўша ерда ўйнаганимиз яхши. Бироқ бу бизнинг қўлимизда эмас. "Жар"да бошқа ўйинлар хам ўтказилади. Мен яхши майдонда ўйнаш тарафдориман. Чунки шогирдларимдан комбинацион ўйин талаб қиляпман, бунинг учун яхши майдон зарур. Ҳечқиси йўқ, бизга захира майдон ҳам ёмонмас, ўрта даражада.

– Сиз "Локомотив"да ҳам узоқ вақт фаолият олиб боргансиз. Жамоа ҳозирги кунда муаммолар гирдобидан чиқиб кетишига ишонасизми?

– "Локомотив"да ҳозир ҳам имконият бор. Бу жамоа менга бегона эмас, клубни яхши кўраман. Стадионга келсам, ўз уйимга келгандек бўламан. Уларнинг ҳозирги ҳолатидан хавотирдаман. Лекин улар охиригача курашиши керак. Бундай жамоани Суперлигада кўрмаслик ғалати бўлади. Ҳозир жамоанинг бирлашадиган пайти. Бундай ҳолатга келишида нималардир сабаб бўлган. Лекин ҳамон уларда имконият бор. Ҳар бир жамоадан очко олса бўлади. Уларга омад тилайман. Ўйлайманки, улар Суперлигада қолади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика