UZ

Сўнгги янгиликлар

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  4 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Тимур Кападзе: "Эрон билан ўйинларда ҳеч қачон кучсиз кўринмаганмиз. Лекин..." Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Эрон билан ўйинларда ҳеч қачон кучсиз кўринмаганмиз. Лекин..."

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, "Олимпик" бош мураббийи Тимур Кападзе Эрон билан кечадиган учрашув олдидан терма жамоамизнинг имкониятлари, форслар билан кечган ёдда қолган баҳс ҳақида фикрларини билдирди.

Узбекистан

Остон Урунов - 52', Игорь Сергеев - 83'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа E . 2-тур

21/11/2023, 18:00

2
:
2
Тугади

Иран

Рамин Резаэян - 14', Мехди Тареми - 38'

Стадион: 32551 томошабин

45'
90'
3'  Хусниддин Аликулов
52'  Остон Урунов
62'  Jaloliddin Masharipov (Аббосбек Файзуллаев)
76'  Фаррух Сайфиев
82'  Рустам Ашурматов (Игорь Сергеев)
83'  Игорь Сергеев
89'  Остон Урунов (Abdukodir Khusanov)
14'  Рамин Резаэян
38'  Мехди Тареми
44'  Саман Годдос (Али Карими)
48'  Хоссейн Канаани
75'  Сердар Азмун (Рузбех Чешми)
75'  Мохамед Мохеби (Мехдрад Мохаммади)
80'  Али Карими
90'  Милад Мохаммади (Эхсан Хажисафи)
90'  Мехди Тораби (Reza Asadi)

"Эрон билан кўп тўқнаш келганмиз. Уларнинг бу таркиби анчадан бери бирга ўйнамоқда. Ўтган Жаҳон чемпионатида ҳам шу футболчилар қатнашганди. Албатта, тажриба ва маҳорат томондан улар кучли. Ўйлайманки, бизнинг кучимиз етади. Яқинда ўртоқлик учрашувида ҳам учрашдик ва ёмон ҳаракат қилмадик. Шомуродовда юз берган вазият, Остонда ҳам имконият бўлди. Боз устига айрим сабабларга кўра мураббий ўшанда йўқ эди. Агар биз биринчи гол уриб олсак ўйин бошқача бўларди.

Туркманистон билан ўйин руҳий томонлама керак эди. Майдон, меҳмон каби факторларга қарамасдан ўз даражаларини кўрсатишди. Яхши кайфиятда тайёргарлик кўришади, деб ўйлайман. Бизнинг футболчилар ҳозир яхши даражада. Легионерлар, маҳаллий футболчилар билан Эронни ютишимизга ишончим комил. 

Албатта, футболчилик фаолиятимда Эрон билан кўп ўйнаганман. Энг эсда қоларли баҳс 2012 йил сўнгги дақиқалардаги мағлубият ҳисобланади. Қарши ҳужумда гол ўтказиб юборгандик. Ўша циклда бошқача таркиб ва бошқа мураббий билан реванш олганмиз. Умуман олганда Эрон билан ҳеч бир ўйинда кучсиз кўринмаганмиз. Лекин қандайдир кичик вазиятлар ўйинни ҳал қилиб кетган. Кичик деталлар натижага таъсир қилган. Эрон шундай омиллар билан натижа қилиб кетади. Имкониятларимиздан фойдалансак, керакли натижага эриша оламиз",- дейди Тимур Кападзе.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика