UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  6 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3

Тимур Кападзе: "Бош мураббийни яқинда алмаштирган жамоага қарши ўйнаш осон эмас, аммо ғалаба қозонишни уддаладик" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Бош мураббийни яқинда алмаштирган жамоага қарши ўйнаш осон эмас, аммо ғалаба қозонишни уддаладик"

Coca Cola Суперлиганинг 6-тури доирасидаги “Олимпик” — “Бухоро” учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақидаги қисқача фикрларингиз?

- Жамоамни ғалаба билан табриклайман. Барча бугунги ғалабани кутаётган эди. "Турон" ва "Бухоро"га қарши учрашувлар осон бўлмаслиги аниқ эди. Бош мураббийни яқинда алмаштирган жамоага қарши ўйнаш осон эмас, лекин асосийси биз бугун ғалаба қозондик. 10 киши бўлиб қолиб ҳам йигитлар иродали ўйин намойиш этишди.

- Қизил карточка ўйинга қай даражада таъсир қилди деб ўйлайсиз?

- Четлатиш биз учун имтиҳон бўлди деб айта оламан, сабаби бир киши кам бўлиб қолганимизда катта босим бўлди. Ўйлайманки, агар четлатиш бўлмаганида кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса, рақиб хатосини кутиб қарши ҳужумга таяндик. 1:0 ҳисобини сақлаб қолдик ва бу учрашув биз учун анча фойдали бўлди.

- Мавсум давомида футболчиларингиз кўп маротаба майдондан четлатилмоқда ва ушбу ҳолат жамоангизни анча қийнаб қўйди, бугунги учрашувда ҳисобни сақлаб қолишга эришдингизлар, лекин кучли рақиблар бундай хатони кечирмаслиги мумкин. Қизил карточкалар сонини камайтириш учун, бош мураббий сифатида ушбу ҳолат бўйича йигитлар билан суҳбатлашмадингизми?

- Бу масала бўйича ишламоқдамиз. "Турон" билан бўлган баҳсга қадар 5та ўйинчимиз шу сабаб туфайли жамоага ёрдам бера олмаётган эди. Руҳшунос ушбу масала бўйича суҳбат олиб борди. Бугунги вазиятга келадиган бўлсак футболчига тажриба етишмади, йигитларнинг ёшлиги сабаб уларга совуққонлик етишмаяпти. Ушбу мавсумда нафақат бизда, балки барча жамоаларда қизил карточкалар кўпайиб қолди.

- Футболчи билан шахсан суҳбат олиб борасизми?

- Мен футболчи билан гаплашиб бўлдим, у майдони тарк этаётган вақти унга эътироз билдириб ўтдим. Ғиёсов машғулот жараёнларида ҳам шундай тарзда тўп олиб қўйишга ҳаракат қилади. Ўша вазиятда у сал енгилроқ ўйнаса бўлар эди. У ўзи учун хулоса чиқарди деб ўйлайман, сабаби ўйин амалиётидан маҳрум бўлиш футболчи учун катта жазо.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика