Тимошук - Украина терма жамоаси сафида майдонга тушган энг қари футболчи
04 июн 2016 14:47
Янгиликлар
Тимошук - Украина терма жамоаси сафида майдонга тушган энг қари футболчи
«Қайрат» клуби ярим ҳимоячиси Анатолий Тимошук Украина терма жамоаси таркибида майдонга тушган энг қари футболчига айланди.
Албанияга қарши ўртоқлик учрашувида (3:1) Тимошук 37 ёш 65 кунлигида майдонга тушди. Олдинги рекорд «Динамо» посбони Александр Шовковскийга тегишли эди (37 ёш 58 кун).
Бу борада учинчи ўринда Вячеслав Шевчук бормоқда - 37 ёш 21 кун.
Фикрлар