UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  9 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  1 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Тимо Вернер кинода? "Паразитлар" режиссёри унинг исмини янги фильмида қўллади Янгиликлар

Тимо Вернер кинода? "Паразитлар" режиссёри унинг исмини янги фильмида қўллади

Корея Республикасининг энг таниқли режиссёрларидан бири, "Оскар" мукофоти соҳиби Пон Жун Хо ўзининг янги "Микки-17" фильмида германиялик ҳужумчи Тимо Вернер шарафига номланган персонаж пайдо бўлганига изоҳ берди.

Исм танлови тасодифий бўлмаган ва режиссёр буни тушунтиришга уринди.

"Тимо" немис тилидан таржима қилинганда "фирибгар" деган маънони англатади. Бу ном нафақат менинг персонажимга, балки Вернернинг ўзига ҳам жуда мос келади – у аввал пул ишлаб олди, кейин эса "Лейпциг"га қайтди", – дея ҳазиллашди Пон Жун Хо.

Бу изоҳ ҳужумчининг трансфер тарихига аниқ ишора. 2020 йилда Вернер 53 млн еврога "Лейпциг"дан "Челси"га ўтган, аммо икки мавсумдан сўнг немис клубига анча камроқ маблағ эвазига қайтиб келган эди.

Айни пайтда ҳужумчи ижара асосида "Тотттенхэм"да ҳаракат қилмоқда. ОАВга кўра, у 2024/25 йилги мавсум охирига қадар мўлжалланган шартномасини узайтирмоқчи эмас ва катта эҳтимол билан Лондон клубидаги сўнгги мавсумини ўтказмоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика