Тим Кэхилл бутсаларини михга илади
29 мар 2019 23:02
Янгиликлар
Тим Кэхилл бутсаларини михга илади
Ҳиндистоннинг “Жамшедпур” клуби яримҳимоячиси Тим Кэхилл жорий мавсум охирида фаолиятига якун ясаши ҳақида эълон қилди.
39 ёшли футболчи Австралия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У терма либосида 107та учрашувда қатнашиб, 50та гол урган. У фаолияти давомида Англиянинг – “Миллуолл”, “Эвертон”; АҚШнинг -“Нью-Йорк Ред Буллз”; Хитойнинг – “Шанхай Шеньхуа”, “Ханчжоу Гринтаун”; Австралиянинг – “Мельбурн Сити” клублари шарафини ҳимоя қилган.
Терма жамоадаги сўнгги учрашувини Кэхилл ўтган йилнинг ноябрида Ливанга қарши (3:0) ўтказганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар