Тиаго Силва: “Шартномам тугагунча “ПСЖ”да қолмоқчиман”
21 янв 2014 10:46
Янгиликлар
Тиаго Силва: “Шартномам тугагунча “ПСЖ”да қолмоқчиман”
“ПСЖ” ҳимоячиси Тиаго Силва, “Бавария”га ўтиш имкониятлари хусусида тўхталиб ўтди.
“Шартномам тугагунча “ПСЖ”да қолмоқчиман. Айни пайтда “ПСЖ” жаҳоннинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Кейинчалик қандай ўйин олиб боришимиз фақатгина ўзимизга боғлиқ.
Фикримча жамоа нафақат мамлакат чемпионатида, балки Чемпионлар лигасида ҳам яхши натижани қўлга киритиш имкониятига эга”, - дейди бразилиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, “ПСЖ” Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида “Байер”га қарши майдонга тушади.
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Фикрлар