UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50АПЛ. "Лестер" сўнгги 12 ўйиндаги 11-мағлубиятини қайд этди  1 02:40А Серия. "Милан" ғалабани мағлубиятга айлантирди  1 00:59БАА. "Ал Ваҳда" 6 очколик ўйинда ғалабага эришди, Эркинов асосий таркибда майдонга тушди  0 00:36Моуринью дисквалификация қилинди  1 23:40Тарихга назар. Ўзбекистон терма жамоаси мағлуб бўлган пенальтилар сериясини ёдга оламиз  3 23:13Саудия Арабистони ЖЧда ярим финални мақсад қилади  4 22:51Озарбайжон. Ўзбек футболчилари дербисида Раҳмоналиев жамоаси йирик ғалаба қайд этди  2 22:16Гюлер "Реал"дан кетмоқчи эмас  7 21:51Қозоғистон клуби ўзбекистонлик футболчилар трансферини эълон қилди  1 21:14Куртуа термага қайтмоқда!  0 20:49Эрон чемпионати. "Истиқлол" мағлуб бўлди, Машарипов ва Кожо захирадан майдонга тушди  8 20:27ЎзПФЛ 4 клубнинг U21 жамоаси учун майдонини қабул қилмади, 1-турдаги 1 ўйин ўтказилмайди  4 20:02Рой Кин Бруну Фернандеш сардорлиги ҳақида: "У биз кутган сардор эмас, иқтидорли бўлишнинг ўзи камлик қилади"  2 19:32Ла Лига ҳакамларини танқид қилгани учун "Реал"га нисбатан иш очилди  24 19:18"Манчестер Сити" янги футболчи жамоа сафига келиб қўшилганини эълон қилди  2

the-uff.com: Қосимов Иорданияга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди Янгиликлар

the-uff.com: Қосимов Иорданияга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Иордания терма жамоасига қарши учрашувда иштирок этадиган футболчилар номини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Иордания ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув 4 сентябрь куни «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Миржалол Қосимов мазкур учрашувга 22 нафар футболчини таклиф этган эди, аммо сўнгги паллада «Нефтчи» клуби аъзоси жароҳат олиб сафдан чиққан.

«Афсуски, тиббий текширувлардан сўнг Смоляченконинг Иорданияга қарши баҳсда ўйнай олмаслиги маълум бўлди. Қолган футболчилар эса, машғулотларни давом эттирадилар. Айнан мазкур учрашув Инчеонда бўлиб ўтадиган Осиё Ўйинлари олдидан биз учун тайёргарлик вазифасини ўтайди», - дейди Қосимов.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа регламентига кўра Осиё Ўйинларида 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этадилар. Шу билан бирга терма жамоалар ўз сафига ёши 23 ёшдан катта бўлган 3 нафар футболчини заявка қилиш имконига эга бўладилар.

Маълумот ўрнида Осиё Ўйинларининг футбол мусобақаси 14 сентябрь куни старт олади ва 3 октябргача давом этади.

Осиё Ўйинлари. Футбол
«В» гуруҳи.
Ўзбекистон
Гонконг
Бангладеш
Афғонистон

Иорданияга қарши ўйин учун миллий терма жамоага чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Элдор Суюнов ("Насаф"), Никита Рибкин ("Пахтакор")

Ҳимоячилар: Егор Кримец, Даврон Хошимов (иккаласи "Пахтакор"), Бобур Йўлдошев, Ислом Тухтахўжаев, Салим Мустафоев (барчаси "Локомотив"), Шерзод Файзиев ("Машъал"), Азамат Исроилов ("Олмалиқ").

Ярим ҳимоячилар: Акбар Исматуллаев, Владимир Козак, Жамшид Искандаров (барчаси "Пахтакор"), Азимжон Аҳмедов ("Навбаҳор"), Фозил Мусаев ("Локомотив"), Дилшод Жўраев, Сардор Рашидов (иккаласи "Бунёдкор"), Фаррух Сайфиев ("Насаф").

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев ("Пахтакор"), Фарход Тожиев ("Локомотив"), Шахзодбек Нурматов ("Металлург"), Наврузбек Олимов ("Қизилқум").
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика