Тезкор. Суперлигада биринчи истеъфо юз берди
13 мар 2024 16:24
Янгиликлар
Тезкор. Суперлигада биринчи истеъфо юз берди
Суперлиганинг 2-тури якунлангач Суперлига жамоаларнинг бирида мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилди.
Дастлабки икки учрашувда "Қизилқум" (1:3) ва "Андижон" (1:5) жамоаларига имкониятни бой берган "Бунёдкор"да мураббий алмашинуви рўй берди. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаровнинг хабар беришича, "қалдирғочлар" устози Иван Бубало истеъфога чиқарилган.
Жамоа 17 март куни ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади. Мазкур учрашувга футболчиларни ким тайёрлаши маълум эмас. Раҳбарият айни пайтда маҳаллий мутахассис номзодини кўриб чиқмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар