UZ

Сўнгги янгиликлар

22:29АПЛ. "Лидс" — "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  2 22:20Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0  0 22:18Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик  36 22:10АПЛ. "Ливерпуль" ва "Вест Хэм" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урди  3 22:03Ислом Исмоилов: "Марушич ҳам, Перица ҳам юқори даражадаги ҳужумчилар"  1 21:35"Боруссия Дортмунд" — "Бавария". "Дер Классикер" учун таркиблар маълум  1 21:28Игорь Суров: "Нефтчи" футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди  1 21:16Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди  51 21:15"Лидс" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  9 20:55Суперлига. "Локомотив" мавсумни ғалаба билан бошлади, "Сурхон" таслим этилди  5 20:45Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  48 17:17Ковач "Тоттенхем"ни бошқариши мумкин  0 16:41"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Боуэнни сотиб олмоқчи  3 16:08Винисиус "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин  11 15:30"Бургутлар"нинг баланд парвози — "Андижон" "Сўғдиёна"ни тор-мор этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1

Тевес: “Манчини билан мунозарага борганимдан афсусдаман, аммо...” Янгиликлар

Тевес: “Манчини билан мунозарага борганимдан афсусдаман, аммо...”

“Манчестер Сити”нинг собиқ ҳужумчиси Карлос Тевес жамоанинг ўша пайтдаги мураббийи Роберто Манчини билан ўрталарида келиб чиққан муаммо ҳақида гапирди.

“Ўшанда мураббий билан тортишиб қолганимдан афсусдаман, аммо ҳақиқат мен томонда эди. Мюнхенда “Бавария”га қарши баҳсда Агуэро ягона ҳужумчи сифатида майдонга туширилди. Дастлабки 10 дақиқадан кейин иккита тўп фарқи билан ортда қола бошладик ва Манчини мен томонга ўгирилиб, майдонга тушишга тайёргарлик кўришим кераклигини айтди. Мен биринчи бўлимдаёқ майдонга тушишим ҳақида ўйладим. Йўқ, адашган эканман. 35 дақиқа майдон четида шуғулланиб, ўйинга тушишимни кутиб турдим. Танаффус олди у менга тайёргарликни давом эттиришмни такрорлади. Танаффусдан кейин ҳам 15 дақиқача “қизиб олиш”дан тўхтамадим. Шундаям мураббий мени олдига чақирмагач, бироз ҳолдан тойдим ва захира ўриндиғига бориб ўтирдим.Чунки бир соатдан ошиқроқ вақт давомида майдон четида ҳаракатланиб турдим. Шундан кейин мураббий яна мен томонга қараб, тайёргарликни давом эттиришим кераклигини айтди. Мен унга “йўқ, буниси энди ошиб тушди” деб жавоб қайтардим. Ўйиндан кейин у мени майдонга тушишдан бош тортганликда айблади. Бу эса табиийки мени жудаям жаҳлимни чиқарганди”, дея Тевеснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика