Терма жамоамиз Қатарга учиб борди
04 окт 2014 17:20
Янгиликлар
Терма жамоамиз Қатарга учиб борди
Хабарингиз бор, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида учта ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Унга кўра 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. 10 ва 14 октябрь кунлари эса Дубайда Баҳрайн ва Абу-Дабида БАА миллий терма жамоаларига қарши ўйинлар ташкил этилади.
Шу муносабат билан терма жамоамиз бугун Қатарга учиб борди. Дохага кетадиган таркибни бироздан сўнг сайтимизда эълон қиламиз.
6 октябрдаги Қатарга қарши илк баҳсда Одил Аҳмедов, Темур Копадзе, Санжар Турсунов ва Сервер Жепаров каби легионерлар майдонга тушишмайди. Сабаби уларнинг бари кеча ва бугун ўз клублари сафида муҳим ўйинларда иштирок этишгани туфайли Қосимов бу футболчиларга дам беришга қарор қилди.

championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар