UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  41 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  8 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Терма жамоа навбатдаги машғулотини ўтказди ФОТО Янгиликлар

Терма жамоа навбатдаги машғулотини ўтказди ФОТО

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг навбатдаги машғулотини ўтказди.
Хабарингиз бор, кеча “Пахтакор” стадионида Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркиб Иордания билан баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди 8 сентябрь куни миллий терма жамоамиз ўз тарихида илк бора Янги Зеландия термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Шу муносабат билан йиғинга чақирилган футболчилар Тошкентда машғулот олиб боришмоқда.



“Жар” стадионида ўтказилган бир ярим соатлик машғулот одатдагидек енгил чигалёзди машқлар билан бошланди ва бу машқларни терма жамоамиз мураббийлари Шуҳрат Мақсудов билан Бахтиёр Ашурматов ўтказишди. Айтганча, машғулот бошланмасидан олдин бугун туғилган кунини нишонлаётган Темур Кападзени жамоадошлари ва мураббийлар штаби табриклашди. Машғулотнинг асосий қисмини эса бош мураббий Миржалол Қосимов олиб борди. Бунда эътибор ўйин пайтида футболчиларнинг бир-бирларини тушуниб ҳаракат қилишга қаратилди.



Машғулотда “Пахтакор”нинг етти нафар футболчисидан ташқари ҳамма иштирок этди. Хабарингиз бор, “Пахтакор” 7 сентябрь куни Олмалиқда олий лиганинг тур учрашувини ўтказади, шу боис ўзаро келишувга кўра Қосимов бу клуб футболчиларига жавоб бериб юборди. Кеча Иорданияга қарши майдонга тушган футболчилардан Сардор Рашидов, Ислом Тўхтахўжаев ва дарвозабон Элдор Суюнов бугунги машғулотнинг асосий қисмида иштирок этишмади. Улар фақат тикланиш машқларини бажаришди. Шунингдек, Жасур Ҳасанов ҳам тикланиш машқларини бажарди.

Қолган барча футболчилар эса машғулотда тўлиқ иштирок этишди: легионерлар ҳам, ўзимизнинг олйи лигада тўп тепаётган футболчилар ҳам. Машғулот пайтида ўйинчилар икки таркибга бўлинган ҳолда футбол ўйнашди ва бунда ҳисоб очилмади.



“Қизиллар”: Игнатий Нестеров, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Темур Кападзе, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Санжар Турсунов, Сервер Жепаров, Фарҳод Тожиев.

“Сариқлар”: Никита Рибкин, Азамат Исроилов, Шерзод Файзиев, Бобур Йўлдошев, Салим Мустафоев, Дилшод Жўраев, Фозил Мусаев, Фаррух Сайфиев, Воҳид Шодиев, Наврўз Олимов, Шаҳзод Нурматов.

Машғулотлар эртага ва индин ҳам давом эттирилади. Душанба куни эса Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин “Пахтакор” стадионида соат 19:00да бошланади.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика