UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  2 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  2 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  2 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  3 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  14 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2

Терма жамоалар маркази “Бунёдкор” ФКни табриклади Янгиликлар

Терма жамоалар маркази “Бунёдкор” ФКни табриклади

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Осиё Футбол Конфедерацияси ярим ҳимоячимиз Достонбек Ҳамдамовни қитъанинг 2015 йилдаги энг яхши ёш футболчиси, деб топди.
Шу муносабат билан “Бунёдкор” ФК Бош директори номига Ўзбекистон терма жамоалар маркази табрикнома юборди. Унда, жумладан шундай дейилади:

                                                          Ҳурматли Бахтиёр Мелиевич!

Ўзбекистон терма жамоалар маркази Сизни ва “Бунёдкор” ФК жамоасини Достонбек Ҳамдамов томонидан қўлга киритилган, юксак эътироф – Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши ёш футболчиси унвони билан табриклайди.

Ушбу муваффақият бу йўналишдаги ўзбек футболида эришилган биринчи ютуқдир. Бу эса “Бунёдкор” ФКда ёшлар билан йўлга қўйилган иш фаол ва самарали олиб борилаётганидан далолатдир. Эътиборлиси, ОФК танлаган номзодларнинг якуний учлигини “Бунёдкор”нинг яна бошқа икки вакили – Элдор Шомуродов ва Забиҳилло Ўринбоев тўлдиришган эди.

Ўзбекистон терма жамоалар маркази номидан “Бунёдкор” ФК коллективини муборакбод этамиз. Клубнинг кейинги фаолиятига омадлар ва зафарлар, ёш иқтидорли футболчиларни тайёрлаш, жамоа олдидаги лойиҳаларни самарали бажариш ва ўзбек футболини ривожлантиришда йўлида олиб бораётган машаққатли меҳнатингизга муваффақиятлар тилаймиз.


Ҳурмат ва эҳтиром ила,
ТЖМ директори А.И.Толибжонов
Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика