UZ

Сўнгги янгиликлар

15:57"Майну Англиянинг кейинги ўйинида асосий таркибда бўлишига ишончим комил"  0 15:50Копа Америка. Чили - Аргентина 0:1, Лаутаронинг ягона голи Аргентинага ғалаба келтирди  0 15:16Ҳусанов ва Файзуллаев қачон Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ихтиёрига қўшилади?!  6 14:15ФИФА: "Пахтакор" собиқ футболчиси олдидаги қарзини тўлаши керак  12 13:52Месси жароҳат олди, энди у тиббий текширувдан ўтади  5 13:22CAFA U-20 мусобақасига қуръа ташланди, Эрон билан бир гуруҳдамиз  3 12:49Эшитдик-да! Франция ФФ Ўзбекистон терма жамоасининг барча харажатларини ўзи кўтаради  12 12:3329 июнь куни Жаҳон футбол юлдузлари Ўзбекистонга келади  5 12:12Абдумажид Тоиров: "Андижон" - "Навбаҳор" учрашувида мураббийларнинг тактикаси ва футболчиларнинг маҳорати натижани ҳал қилади"  18 12:09Санжар Асқаралиев: "Бугун "Бобур Арена" ёнади"  3 12:01Жанубнинг фидойи мураббийи Виктор бобо 75 ёшни қарши олди  3 11:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 3 июль куни йиғинга киришади, Францияга қачон учиб кетилиши ҳам маълум  11 10:48Неймар фаолиятидаги энг қийин рақиб ҳақида фикр билдирди  2 10:20Роналду «Реал Мадрид»ни тарк этишини эълон қилган Начога мурожаат қилди  7 10:05Ўтган мавсумнинг энг муваффақиятсиз трансферлари. 1-қисм  0

"Терма жамоада голимга пас бергани кечагидек ёдимда" - Собир Ходиев, Жаъфар Ирисметов ва Миржалол Қосимов Николай Ширшовни қандай хотирлашди? Янгиликлар

"Терма жамоада голимга пас бергани кечагидек ёдимда" - Собир Ходиев, Жаъфар Ирисметов ва Миржалол Қосимов Николай Ширшовни қандай хотирлашди?

Бундан чамаси икки йил олдин инстаграм саҳифам орқали интервью олиш мақсадида терма жамоамизнинг собиқ футболчиларидан бирига ёздим.

Бир ҳафталардан сўнг жавоб келди. "2001 йил Хитойга урган голимни видеосини топиб бера оласанми?",- деди суҳбатдошим. Қидириб кўраман, деганча суҳбатни якунладим. Бу суҳбат ёддан чиқиб кетди. Бу гол муаллифи Николай Ширшов эди. Кеча унинг вафот этгани ҳақида хабар чиқди. 22 рақамни нафақат ўзи, балки мухлислар қалбига жойлаган футболчи мангу ҳаётга йўл олди. Николай Ширшовнинг ўйинларини кўрмаганман, тан оламан. Ўтган йили пандемия вақтида архив қидириш чоғида бир нечта голларининг видеолари ичида ўша Хитойга киритган тўпини кўрдим. 



Видео билан ўйинни стадиондан кузатган бошқа. Шундай экан мен бу ҳақида тўлиқ фикр билдиришга ожизман. Келинг яхшиси сўзни ўз вақтида Ширшов билан бирга тўп тепган, болаликдан бирга катта бўлган дўстларига берсак. 

Ёрқин Назаров ("Пахтакор" собиқ футболчиси, Николай Ширшовнинг болаликдаги дўсти) - Николай Ширшов билан 21 мактабда махсус синфда бирга таълим олганмиз. Жуда яхши ва оғир босиқ бола бўлган. Бировга ёмонлик қиладиган одати йўқ эди. Коля болалигида жуссаси кичкина бўлгани учун кўзга кўп ҳам ташланмасди. Захирада қоларди. 16-17 ёшга тўлганда унинг ёрқин онлари бошланди. 1997-1998 йилларда "Пахтакор"да ўзининг юқори спорт формасига чиқди. Франциядаги Жаҳон чемпионатига саралаш ўйинларида узоқ масофдан бир нечта голлар урди. Ўша йили хаттоки Осиёнинг рамзий терма жамоасига киритилди. 

Николай Ширшов пасда ўнгдан учинчи

Ёшлигимизда Россия, Украина бўладиган турнирларга кўп чиқар эдик. Ширшовнинг хоббиларидан бири балиқ тутишни яхши кўрарди. Гоҳида мураббийимиздан рухсат олган ҳолда барчамизни балиқ овига борарди. Россияда иккинчи лигада бош мураббийликдан ташқари ўзи ҳам футбол ўйнарди. Балки шу нарса юрагига босим юклагандир. Коляни ҳар доим яхши хотииралар билан эслаймиз. 

Муҳтор Қурбонов (Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, АГМК клуби бош директори) - Николай билан ёшлигимда бирга тўп тепганман. 1974-75 йиллар терма жамоаси аъзоси ҳисобланганмиз. Унинг чап оёғига ҳаммани ҳаваси келарди. Дарҳақиқат чап қанотдан уюштирадиган тезкор рейдлари барчани ёдида бўлса керак. Биринчи бўлиб кўз олдимга Собиқ Иттифоқ ёшлар жамоасида ўйнаганим кўз олдимга келди. 

Миржалол Қосимов Ўзбекистоннинг "Спутник" сайтига берган интервьюсида қуйидагича фикр билдирди  - Албатта бу кутилмаган ва ёқимсиз хабар. Бундай паллада бирор нарса гапириш қийин. Ажойиб инсонни йўқотдик. Боз устига 47 ёшда...Унда майдон ичида ва ташқарисида ҳам инсонийлик тарк этмасди. Биз худо яратган инсонмиз. Шундай экан буни муҳокама қилишга ожизмиз. Демак унинг бу дунёдаги вақти якунланибди. 

Жаъфар Ирисметов (Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, "Пахтакор" спорт директори) - Николай ҳақидаги хабарни кўришим билан ичимга ғалати ҳислар чўкди. Худо яқинларига сабр берсин. Ҳаёт шундай экан. Яхши бир инсон орамиздан кетди. Уни аввало футболчилигини эмас, яхши ва тарбияли инсон бўлганини айтишим жоиз. Оғзидан ҳақоратли гап чиққанини эслай олмайман. Менимча ҳамма мухлислар Ширшовни қандай ўйинчи бўлганини билишади. Тўғрисини айтсам бирор қизиқ воқеани эслай олмайман. Ўзим шок ҳолатидаман. Ҳаёлимга келган илк нарса миллий терма жамоада менга берган ажойиб голли узатмаси бўлди. Кўзимни олдида турибди. Дарвозага қараб пас берган ва гол урганман. 



Собир Ходиев ("Пахтакор" собиқ футболчиси, айни пайтда шу клуб техник директори) - Николай Ширшовнинг вафотини эшитиб ҳафа бўлдим. Ҳозирги "Бунёдкор" стадиони ўрнидаги МҲСК ўйингоҳида  "Трудовые резервы" жамоасида 12 ёшимдан футбол ўйнашни бошлаганман. Айнан ўша ерда Ширшов билан танишдим. Кейин анча йил ўтгач "Пахтакор"нинг асосий таркибида бирга тўп тепиш насиб қилди. Очиғи жуда камтар эди, дея оламан. Турли ҳазиллар билан кайфиятимизни кўтарарди. Оиласини яхши кўрарди. "Пахтакор"да рақобатчи ҳисобланардик. Иккаламиз чапақаймиз. Мен ҳужумда, у орқароқда тўп тепарди. Бошқа нима дейишга ҳам хайронман. Афсус...


Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Николай Ширшов вафот этди. У қандай инсон эди?

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика