UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  3 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  0 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  3 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  2 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  6 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  3 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  9 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  2 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2

Терма жамоа таркиби: қайси клубдан нечта? Янгиликлар

Терма жамоа таркиби: қайси клубдан нечта?

Теглар :  Самвел Бабаян
Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян навбатдаги икки ўйин учун таркибни эълон қилди.

Хабарингиз бор, терма жамоамиз 6 июнь куни Таиланд термаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. 12 июнда эса Эронга қарши ЖЧ-2018 саралаш ўйинида майдонга тушамиз.

Самвел Бабаян бу сафар 28 нафар футболчини рйхатга киритди. Шулардан ўн нафари легионер. Қолган 18 футболчи ўзимизнинг олий лигада фаолият олиб бормоқда.

Дастлаб легионгерлар ҳақида гаплашсак. Улардан кўнгил тўқ. Футболчиларимиздан ҳеч ким захирада ўтириб қолаётгани йўқ. Ҳамма ўз клубида бор кучи билан ўйин кўрсатмоқда. Хитойда фаолиятини давом эттираётган Анзур Исмоилов билан Егор Кримец аллақачон маҳаллий ишқибозлар меҳрини қозонишган. Одил Аҳмедов-ку ўз жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бирига айланиб бўлди.

Йил бошида Эроннинг "Истиқлол" клубига ўтган, аммо баъзи сабаблар туфайли "Сепахон"га ижарага берилган Сервер Жепаров жамоаси билан мавсумни 5-ўринда тугатди. Шундан сўнг Жепаров Тошкентга қайтиб, ўз формасини ушлаб туриш мақсадида "Локомотив" машғулотларида иштирок этди. Темурхўжа Абдухолиқов билан Азиз Ҳайдаров ҳам маълум муддат "Локо" билан шуғулланишди.



Дарвоқе, Темурхўжа Абдухолиқов Қатарнинг "Ал Сайлия" клубига иккинчи даврада бориб қўшилган бўлса-да, янги жамоасига тезда киришиб кета олди. Темурхўжа борган пайт "Ал Сайлия" жадвалнинг қуйи қисмларида юрганди. Кейинчалик ҳамма бир бўлиб ҳаракат қила бошлади ва якунда жамоа 8-ўринни эгаллади. Темурхўжанинг ўзи эса 7та гол уриб "Ал Сайлия"нинг юқори ўринларга кўтарилишига муносиб ҳисса қўшди.

Бошқа легионерлар ҳам ҳозир яхши формада ва улардан ҳам Эрон билан бўладиган ҳал қилувчи баҳсда астойдил ҳаракат қилишларини кутиб қоламиз.

Терма жамоага таклиф этилган легионерлар:
Анзур Исмоилов (“Чанчунь Ятай”, Хитой)
Егор Кримец (“Бейжинг Гоань”, Хитой)
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Сервер Жепаров (“Сепахон”, Эрон)
Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш”, Қатар)
Азиз Ҳайдаров (“Ажман”, БАА)
Фозил Мусаев (“Жубило Ивата”, Япония)
Вадим Афонин (“Оренбург”, Россия)
Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар)
Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон)

Ана энди ўзимизнинг маҳаллий йигитларга тўхталамиз. Айтиб ўтганимиздек, терма жамоага чақирилган 18 футболчи олий лига клубларида тўп тепмоқда. Бу сафар энг кўп футболчи "Насаф"дан чақирилди - 5та. "Пахтакор"дан тўрт футболчи таклиф этилган бўлса, "Локомотив" ва "Бунёдкор"дан учтадан ўйинчи рўйхатга киритилган.

Ушбу мавсумни юқори нотада ўтказаётган "Қўқон-1912" ҳам бош мураббий эътиборидан четда қолмади. Бабаян бу клубнинг икки футболчисини термага жалб қилди. Марказий ҳимоячи Мурод Холмуҳамедов ўз голлари, Жавоҳир Сидиқов эса ҳаракатчанлиги эвазига мураббий эътиборини тортган бўлса ажаб эмас. Шунингдек, "Металлург" ҳимоячиси Ислом Қобилов ҳам МТЖ йиғинида иштирок этади.


Терма жамоага чақирилган маҳаллий футболчилар:
"Насаф" - Элдор Суюнов, Фаррух Сайфиев, Акмал Шораҳмедов, Азизжон Ғаниев, Одил Ҳамробеков.
"Пахтакор" - Александр Лобанов, Станислав Андреев, Даврон Ҳошимов, Игорь Сергеев.
"Локомотив" - Игнатий Нестеров, Жалолиддин Машарипов, Марат Бикмаев.
"Бунёдкор" - Рустам Ашурматов, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов.
"Қўқон-1912" - Мурод Холмуҳаммедов, Жавоҳир Сидиқов.
"Металлург" - Исломжон Қобилов.

Бошқа клублардан ҳозирча ҳеч ким жалб қилинмаган. Лекин мана шу мавжуд таркиб билан ҳам сафарда Эронни юта оламиз. Фақат ҳамма гап ишонч ва ҳаракатда. Аввалги мақолаларда айтиб ўтганимиздек, кимни чақириш, майдонга қайси футболчини тушириш бош мураббийнинг ўзига ҳавола ва биз бунга аралаша олмаймиз. Лекин мураббий учун муҳими кимни чақиришдан ҳам кўра кимни қандай ўйнатиш эканлигини унутмайлик.

Х.Холиқов.

Рейтинг: -35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика