UZ

Сўнгги янгиликлар

23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  1 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  2 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  17 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  90 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2

Терма жамоа кимларнинг қўлида ўйинчоқ бўлди? Янгиликлар

Терма жамоа кимларнинг қўлида ўйинчоқ бўлди?

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди.

У сўнгги йилларда терма жамоа атрофида содир бўлаётган воқеаларга муносабат билдирди.

— Мен миллатчи эмасман. Лекин, терма жамоа менинг ғурурим, менинг орим, менинг юзим. Шу жамоа 8 йилдан бери 2 та инсон (Вадим Абрамов ҳамда Самвел Бабаян назарда тутилмоқда — "Champioanat.asia" таҳр.) қўлида ўйинчоқ бўлганига ачинаман. Келади, хоҳлаган ишини қилади. Фикргаям, мухлисгаям "қўйиб қўяди", хоҳлаган футболчисини чақиради — истаган ишини қилади. Охири биттаси ҳамма айбни ўзига олади, биттаси матбуот анжуманига келмай қўя қолади. 

Хато қилиш айб эмас. Уни такрорлаш айб. Қачонгача шу хатони такрорлаймиз? Миллий жамоада Саркисян ҳам ишлади, Бабаян ҳам ишлади, Абрамов ҳам ишлади. Сиз тасаввур қилоласизми, 3 та ўзбек мураббий бориб Арманистон терма жамоасини бошқаришини?

Мен жуда ҳам бағрикенг одамман. Лекин, бизнинг ҳам ғуруримиз бор-ку! Агентлик билан шуғулланади бу. Футболчига айтади: бунга қўл қўй, унга қўй... Жасур Жалолиддиновни кўрдик. Ўша пайт шу бола учун биз ҳам ҳаракат қилдик. Қутқариб қолиш учун! Энди бир етим болани ўйламаган одам сизнинг терма жамоангизни ўйлайдими?!

"Вадим Абрамов баҳона қилмасин!" — Д. Имомхўжаев

Рейтинг: +73   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика