UZ

Сўнгги янгиликлар

16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  0 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  0 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  1 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  5 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  0 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  10 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  5 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  7 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0 11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  2

Тер Штеген Холанднинг “Барселона”га эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди Янгиликлар

Тер Штеген Холанднинг “Барселона”га эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди

Каталонияликлар дарвозабони Марк-Андре тер Штеген “Боруссия Д” форварди Эрлинг Холанд ҳақида фикр билдирди.

“Эрлингнинг ўйин услуби ва гол уриш қобилияти эътиборга молик. Унинг майдон бўйлаб бор кучи билан югуриб, бор кучи билан дарвозага зарба йўллашини кўриш эътиборни тортади. Бу чин ирода орқали, уни машғулотлар орқали чиқара олмайсиз. Холанд дунёдаги ҳар қандай жамоани яхшироқ қила олади, аммо бу унинг Дортмундда қолмаслигини англатмайди. “Боруссия” – охирги йилларда қойилмақом ишларни амалга ошираётган зўр клуб. Нега яна бир йил қолмаслиги керак? Бу орқага қадам бўлмаслиги аниқ. Агар кетадиган бўлса, у борадиган жамоа яқин 10 йил ичида ажойиб ҳужумчига эга бўлади”, дейди немис посбони.

20 ёшли норвегиялик жорий мавсум “Боруссия” либосида 38 ўйинда қатнашиб, 37+11 натижага эришди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика