Тер-Штеген термага чақирилмагани сабаби маълум бўлди

Mirjalol Normatov
9 ноя 2020, 22:56
"Барселона" посбони Марк-Андре тер-Штеген Германия термаси йиғинларига чақирилмади.

Терма жамоа бош мураббийи Йоахим Лев йиғинларга Мануэль Нойер ("Бавария"), Кевин Трапп ("Айнтрахт"), Бернд Лено ("Арсенал") ва Оливер Бауманн ("Хоффенхайм") каби посбонларни чақирди.

"Bild" хабарига кўра, посбон Германия футбол федерацияси билан келишиб олган. Унга кўра, тер-Штеген жароҳатини даволаб олиши учун бироз вақт олган.

Клубда тер-Штеген интенсив тарзда машғулотлар олиб бориб, жароҳатининг қайталамаслигини таъминлаши керак.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal