Тер Штеген Францияда жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди
		
		08 дек 2023 12:44
        Янгиликлар	
	 
				 
				Тер Штеген Францияда жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди
Кеча "Барселона" ва Германия термаси кипери Марк-Андре Тер Штеген Франциянинг Страсбур шаҳрида ўз йўналиши бўйича энг кучли мутахассислардан бири бўлган Афшиб Ганги томонидан операция қилинди. 
			Голкиперга "кўк-анорранглилар" шифокори бу сафар давомида ҳамроҳлик қилган.
Жарроҳлик амалиёти у қадар мураккаб бўлмади. Яқинда Тер Штеген бир неча ой давом этиши кутилаётган тикланиш жараёнини бошлайди. Тахминларга кўра, кипер январь ойи охири ёки февраль бошларида сафга қайтади.
Тер Штеген "Барселона"га "Боруссия Мёнхенгладбах"дан 2014 йил ёзида кўчиб ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. 31 ёшли дарвозабон каталонияликлар сафида 394 ўйинда иштирок этиб, 383 та гол ўтказиб юборди ва 165 баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар