UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  0 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  1 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  1 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  0 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  1 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  4 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  14 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  13

Тен Хаг Санчо омма олдида кечирим сўрашини кутяпти Янгиликлар

Тен Хаг Санчо омма олдида кечирим сўрашини кутяпти

Жейдон Санчо ижтимоий тармоқларда Эрик тен Хагни танқид қилгани учун кечирим сўрагани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь бошида Санчо ва МЮ устози ўртасида можаро юзага келган эди. Вингер "Арсенал"га қарши АПЛнинг 4-тур ўйинини (1:3) ўтказиб юборганди. Баҳсдан сўнг Эрик тен Хаг футболчи машғулотларда яхши таассурот қолдирмаганини айтган.

Санчо бунга жавоб тариқасида ижтимоий тармоқда қуйидаги гапларни ёзди: "Узоқ вақт ҳамма нарсага айбдор бўлдим - бу адолатсизлик. Машғулотларда жонимни бериб ишлайман, ўқиётганларингизга ишонманг. Бошқа сабаблар бўлгани аниқ". Кейинроқ пост ўчириб ташланди. 14 сентябрь куни футболчи асосий жамоа машғулотларидан четлатилди.

Маълумотларга кўра, тен Хаг Санчодан омма олдида кечирим сўраши кераклигини айтган, бироқ футболчи ҳали ҳам узр сўрагани йўқ.

Тен Хаг Санчони "Манчестер Юнайтед" таркибига қайтариши мумкин, аммо клубдагиларнинг фикрича, можародан бир ой ўтиб сўралган кечирим керакли эффектни бермайди.

Олдинроқ, Санчо қишда МЮни тарк этмоқчи эканлиги эълон қилинган эди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика