UZ

Сўнгги янгиликлар

04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  0 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  8 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  56 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  3 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0

Тен Ҳаг Рэшфорднинг ўзгариши ҳақида: "Мен Гарри Поттер эмасман" Янгиликлар

Тен Ҳаг Рэшфорднинг ўзгариши ҳақида: "Мен Гарри Поттер эмасман"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Ҳаг шогирди Маркус Рэшфорднинг ажойиб ўйинлари ҳақида гапирди.

Рэшфорд Англия терма жамоаси сафида Қатардаги 2022 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтганидан кейин "қизил иблислар" сафидаги сўнгги ўйинларда жуда юқори даражада ўйин кўрсатди. Ҳужумчи Премьер-лиганинг сўнгги 6 турида 5 та гол урди. Шунингдек, унинг ҳисобида Лига кубогининг 2 ўйинида 1 та ва Англия Кубогида киритилган 1 та тўп мавжуд.

"Мен Гарри Поттер эмасман. У шунчаки ўзига ишонган. Ҳар бир футболчи ўзига бўлган ишончни топа олиши керак. Маркус шундай қила олди. Албатта, мен ва бизнинг мураббийлар штабимиз қандайдир структуралар олиб кирамиз, унинг ўйин услубини тўғрилаймиз, тўғри позиция танлашни тушунтирамиз. Аммо охир-оқибат ҳаммаси унга боғлиқ бўлади.

Футболчида бундай ишонч пайдо бўлаётганини кўрганимда, нафақат ўз ўйинимизни қандай қуришимиз, балки унинг атрофидаги муҳит ҳам муҳим эканига амин бўлдим – футболчи айнан шундай ўзининг энг юқори ўйинини кўрсатиши мумкин. Шубҳасиз, Маркус ҳозир яхши формада. Бу кунлик машғулотлардан ўйиндан ўйинга ва кундан кунга яхшиланиб борадиган нарса", – деди МЮ устози тен Ҳаг.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика