Тен Ҳаг: "Жуда афсусдаман, лекин Санчонинг ҳолати ўзгармади"
07 окт 2023 16:40
Янгиликлар
Тен Ҳаг: "Жуда афсусдаман, лекин Санчонинг ҳолати ўзгармади"
Тен Ҳаг вингер Жейдон Санчонинг "Манчестер Юнайтед"даги ҳолати ҳақида гапирди.
Футболчи мутахассис билан зиддиятга эга.
"Мен жуда афсусдаман, лекин Санчонинг ҳолати ўзгармади. У мавжуд эмас ва асосий жамоанинг бир қисми эмас. Шундай экан, бошқа айтадиган гапим йўқ", – деди тен Ҳаг.
Англиялик футболчи мураббий билан можарога боргани туфайли бир ойга яқин вақтдан бери майдонга тушмаяпти. 23 ёшли вингер жорий мавсум АПЛда 3 та ўйинда қатнашди.
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Стив Брюс Санчо мураббийдан кечирим сўраши лозимлигини айтган эди.
Фикрлар