UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  1 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  12 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  3 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3

Темурхўжа Абдухолиқов ва Игорь Сергеев тўпурарликда пешқадам Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов ва Игорь Сергеев тўпурарликда пешқадам

Жорий мавсумда Ўзбекистон чемпионати, Осиё чемпионлар лигаси ҳамда Ўзбекистон кубоги ўйинларида ҳозирга қадар энг кўп гол урган футболчилар учлиги билан таништириб ўтамиз.


Тўпурарлар учлиги:

1. Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив") - 9 гол.

"Локомотив" ҳужумчиси учун жорий мавсум анча кўтаринки руҳда бошланди. "Локомотив"нинг муваффақиятли ўйинлари ва ғалабалари серияларига Абдухолиқовнинг хизмати катта бўлмоқда. Темурхўжа Абдухолиқов ҳозирга қадар ушбу мавсумда жами 11 ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 9 маротаба йўл топа олди. Олий лига ўйинларида Абдухолиқов 5та гол киритиб, Илҳом Юнусов билан биргаликда пешқадамлик қилмоқда.


2. Игорь Сергеев ("Пахтакор") - 9 гол.

"Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев ҳам самарадорлик бўйича ушбу мавсумда Темурхўжа Абдухолиқовдан қолишаётгани йўқ. Игорь Сергеев олий лига ўйинларида 4 марта дарвозани ишғол этган бўлса, ОЧЛ ўйинларида 5 маротаба рақиблари дарвозасини "ўққа" тутишнинг уддасидан чиққан.


3. Сардор Мирзаев ("Локомотив") - 7 гол.

"Локомотив" вингери Сардор Мирзаев ҳам тўпурарлик қобилияти борлигини ушбу мавсумда исботламоқда. Сардор Мирзаев учун 2016 йилги мавсум анча омадли бошланди. Футболчи "Локо"нинг етакчи аъзоларидан бирига айланди ва жамоасининг бир қатор муҳим голларига муаллифлик қилди. Ҳозирга қадар Сардор Мирзаев голеадорлик бобида фақатгина иккита ҳужумчидан ортда қолмоқда.


Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика