UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  3 18:56Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм". Таркиблар маълум  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  0 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  2 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4

Темурхўжа Абдухолиқов “Энг яхши савол эгаси”га ўз футболкасини топширди Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов “Энг яхши савол эгаси”га ўз футболкасини топширди

Хабарингиз бор, “Локомотив” футбол клуби матбуот хизмати www.championat.asia сайти билан ҳамкорликда “Мухлис саволи” лойиҳасини йўлга қўйганди.

Ва лойиҳанинг илк меҳмони ўлароқ “Локо” тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов таклиф этилганди.

Футболчига юборилган саволлар орасидан жамоамизнинг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги ўқувчиси Чарос Турсунова томонидан йўлланган савол Темурхўжага кўпроқ манзур бўлди. Натижада ҳужумчи энг яхши деб топилган савол эгасига ўзининг 11-рақамли футболкасини беришни маъқул топди.

Кеча бўлиб ўтган “Локомотив” – “Навбаҳор” учрашувидан олдин мухлисамиз Чарос Турсунова ТТЙМИ стадионига ташриф буюриб, футболчидан ўз совғасини қабул қилиб олди ва футболка учун миннатдорчилик билдирди.

“Ўғлим ҳам “Локомотив” футбол мактабига қатнайди, – дейди Чарос Турсунова. – Фейсбукда лойиҳа шартлари эълон қилингач, мен ҳам ўз саволим билан иштирок этдим. Тўғриси, мен юборган савол Темурхўжа Абдухолиқовга кўпроқ маъқул келишини кутмагандим. Суҳбат эълон қилингач, кўпчилик танишларим мендан “Ростдан сен ютдингми? Футболкани олдингми?” деб сўрай бошлади, аммо ишлар бўлиб ўз вақтида стадионга кела олмадим. Совға учун катта раҳмат”.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика