Темур Жўраев: "Футболчи чарчаб қолганидан кейин боши ҳам яхши ишламай қолади"
11 май 2015 08:00
Янгиликлар
Темур Жўраев: "Футболчи чарчаб қолганидан кейин боши ҳам яхши ишламай қолади"
Олий лига 8-тур ўйини "Шўртан" - "Олмалиқ" (3:3) учрашувидан кейин мезбонлар дарвозабони Темур Жўраевнинг беллашув ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
"Олмалиқ" билан бўлган ўйин сўнггида жамоамизга концентрация етишмади. Орқа чизиқда диққат билан ўйнай олмадик. Шу нарса жамоамизга панд берди. Жамоамизда барча футболчилар ўзаро яхши тил топишишган. Бу борада муаммо йўқ. Учрашув сўнггида футболчилар жисмоний жиҳатдан анча толиқиб қолишмоқда. Шу нарса ғалабани қўлдан бой беришимизга асосий сабаб бўлмоқда деб ўйлайман. Футболчи чарчаб қолганидан кейин боши ҳам яхши ишламай қолади", - дея ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди "Шўртан" жамоаси дарвозабони Темур Жўраев.
Шаҳбоз Беғамов ёзиб олди.
Фикрлар