UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  2 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Темур Турдиев: “Орол”нинг бу йилги асосий мақсади биринчи лигада қолиш" Янгиликлар

Темур Турдиев: “Орол”нинг бу йилги асосий мақсади биринчи лигада қолиш"

“Орол” бир неча мавсумдан буён мунтазам равишда Ўзбекистон Биринчилигида иштирок этиб келаётган қорақалпоқ футболининг ягона жамоаси ҳисобланади.

Сўнгги йилларда молиявий муаммоларга ўралашиб қолган клуб катта қийинчилик билан чемпионатни якунлаб олишни одатга айлантирди. Молиявий муаммолар ўз-ўзидан жамоанинг мусобақадаги натижаларига ҳам таъсир кўрсатди. Бироқ “Орол” бу йилдан раҳбарият томонидан бўлган эътиборга мос равишда мавсумни кўтаринки руҳда ўтказмоқда, дейиш мумкин. Тўғри, Темур Турдиев мураббийлигидаги футболчилар аксар очколарини ўз майдонидаги баҳсларда қўлга киритмоқда, бироқ аввалги мавсумлар билан солиштирганда вазият яхши. Оддий мисол, нукусликлар Ўзбекистон Биринчилигининг 10-турида пойтахтнинг “Оқ-тепа”сини қабул қилиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан кейин биз мезбонлар устозини суҳбатга тортдик.

- Темур ака, аввало “Оқ- тепа” жамоасига қарши ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Беллашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди. Кўрдингиз, танаффусдан кейин устунлик биз тарафда бўлди. Асосийси, рақиб дарвозаси олдида яратилган вазиятларимизни голга айлантира олдик. Ғалабанинг асосий омили шу, дея оламан.

- Ўз вақтида “Оқ-тепа” таркибида тўп сургансиз. Бугунги ғалабада бу қанчалик муҳим аҳамият касб этди? Яъни, рақибни ўрганиш жараёнида “Оқ-тепа”ни яқиндан билишингиз қўл келдими? Нималарга эътибор қаратдингиз?
- Албатта, “Оқ-тепа” сафида тўп сурганим, бу жамоани яқиндан билишим рақибни ўрганишимда қўлга келди. Айниқса, иккинчи бўлимда бу бизнинг фойдамизга хизмат қилди. Меҳмонларнинг марказий ярим ҳимоя чизиғи кучли эканлигини билардим. Айнан ўша чизиқни “ёпа” олсак, ҳаммаси яхши бўлишини футболчиларга айтгандим. Эътибор берган бўлсангиз, биринчи бўлим ўрталарида марказни рақибга “топшириб” қўйдик. Шунинг натижаси ўлароқ улар дарвозамизни ишғол қилишнинг уддасидан чиқа олишди. Иккинчи бўлимда биз тактикани ўзгартирдик. Марказни “тортиб олиш” мақсадида учта ҳимоячи билан ҳаракат қилдик. Бунинг натижасини кўрдинглар.

- Ҳисоб йирик кўриниш олгани сизни ажаблантирмадими?
- Кўрдингиз, меҳмонлар биринчи бўлимда биттагина вазиятни голга айлантиришди. Биз ҳам барча имкониятимиздан фойдаландик. Демак, тўғри йўлда кетяпмиз.

- Беллашувдан олдин ғалабага қанчалик ишонган эдингиз?
Фоиз ҳисобида айтадиган бўлсак, очиғи ғалабага бўлган имкониятимизни 60х40 баҳолагандим. Чунки бизнинг таркибимизда ёш ўйинчилар тўп суради. Рақиб сафида тажрибали футболчилар бор. Биз ўз майдонимизда кўпроқ характер эвазига ғалаба қозонамиз. Қолаверса, ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради, деган гап бор.

- “Орол”нинг бу йилги Ўзбекистон Биринчилигидаги иштироки хусусида ҳам тўхталиб ўтсангиз.
- Айтганимдек, бизнинг жамоа ҳали ёш. Ўтган йилги таркиб саксон фоизга янгиланди. Аввалги мавсумда “Орол” шарафини ҳимоя қилган футболчилардан атиги тўрт нафари бугун биз билан бирга. Жамоа энди-энди шаклланиб келмоқда. Ўйинчиларнинг аксари коллеж ўқувчиларидир. Шу боис Нукусдаги баҳсларда йигитлар характер кўрсатишяпти. Сафарга чиққанимизда тажрибасизлик панд бермоқда.


- Мураббий сифатида жамоанинг иштирокидан қониқиш ҳосил қиляпсизми?
- Ҳозирча қониқяпман, десам бўлади.

- Ушбу мавсумдан эътиборан жамоанинг бош мураббийи сифатида майдонда тўп суряпсиз. Бу жараёнда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
- Ҳам мураббий ҳам футболчи сифатида ҳаракат қилиш қийин, албатта. Чунки майдонда тўп сураётганингизда кўп нарса кўринмайди. Лекин қийинчиликни енгиб, ишлашга ҳаракат қиляпмиз. Тўғри, ташқаридан туриб, футболчиларни назорат қилиш осонроқ, аммо ўйинчи ҳам эканман, мен уларни майдонда бошқариб туришни ўрганишим ҳам керак. Фикримча, буни қисман бўлса-да, уддалаяпман.  

- Биринчи лиганинг савияси тўғрисида нима дея оласиз?
- Савия бироз тушган, деб ўйлайман. Боиси, аксар жамоаларнинг таркиби сезиларли даражада ёшарган. Табиийки, бу чемпионатнинг савиясига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Биласиз, клубларда тажрибали футболчилар тўп сурса, ўйинлар ҳам бошқача кечади.

- Ўзбекистон Биринчилигида ишлаётган ҳакамлар учрашувларга қанчалик таъсир ўтказяпти?
- Ёмон, демаган бўлардим. Сабаби, шу кунгача ўтказган учрашувларимизнинг фақат биттасида ҳакамлар рақибимиз томонида бўлди. “Динамо”га қарши ўз майдонимиздаги баҳсда шундай ҳолатга дуч келдик. Ҳакам меҳмонларга сал эмас, яхшигина ён босди. Қолган баҳсларда ўзимизнинг қўпол хатолар эвазига йирик ҳисобда ютқаздик. Чунки юқорида  таъкидлаганимдек, таркибимиз ёш, йигитларга маҳорат етишмаяпти.

- Раҳбарият томонидан жамоанинг олдига қандайдир вазифа қўйилганми?
- Рости, бу йилги асосий мақсадимиз биринчи лигада қолиш! Менинг вазифам маҳаллий ёшларни тарбиялаб, жамоани шакллантириш. Агар эътибор берган бўлсангиз, деярли ҳар мавсум бир нафар футболчимиз олий лига клубига йўл оляпти.

- Мураббийликнинг илк таассуротлар билан ўртоқлашсангиз.
- Қийин. Сабаби, мураббий бўлганингиздан кейин футболчиликдан фарқли равишда ҳамма нарсани ўйлайсиз. Қўл остингиздаги ўйинчиларнинг тайёргарлигидан тортиб, жамоани кутиб турган учрашув ҳақида ҳам бош қотирасиз. Рақибга қарши қандак тактика асосида тўп суришни, машғулотларни қай йўсинда ўтказишни ўйлаш ҳам мураббийнинг вазифаси. Қисқаси, иш кўп.

- Шундай экан, бутсани михга илиб, бор эътиборни мураббийликка қаратган маъқул эмасми?
- Маъқул. Аммо майдонга тушиб тўп тепишга кучим бор экан, футболчи сифатида ҳам “Орол”га ёрдам бермоқчиман.   


Фурқатбек НИШОНОВ

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика