UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  3 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  1 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  23 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  45 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  5

Темур Олимхўжаев: "Чиройли ўйин кўрсатиш вазифаси бажарилди" Янгиликлар

Темур Олимхўжаев: "Чиройли ўйин кўрсатиш вазифаси бажарилди"

Ўзбекистон U16 – Фаластин U16 (9:0) учрашувидан сўнг ўсмирлар терма жамоамиз бош мураббийи журналистлар саволларига жавоб берди.
Темур Олимхўжаев (Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси устози): 
“Бугун халқаро миқёсдаги биринчи ўйинимиз бўлди. Йигитлар берилган вазифаларни бажаришди. Яъни вазифа чиройли футбол кўрсатиш эди. Боиси бу таркибни ҳали ҳеч ким кўрмаган эди”.

- Япония ўсмирлари Осиё чемпионатида иккита ўйинда иккита таркибни синаб кўрганди.

- Қисқа муддатли мусобақада буни кўриш керак. Айни пайтда шу ёшдаги энг яхшилари танлаб олинди.

- Бугунги ўйинда муаммолар бўлдими?

- Албатта, ўйин давомида хатолар бўлиши аниқ. Буни ўйинни қайта кўриб чиққанимизда таҳлил қиламиз.

- Дарвозада муаммо бордек кўринди, ваҳоланки айтарли ҳужум бўлмади.

- Кам ҳужум бўлганидан кейин дарвозабонга қийин. Менимча биринчи ўйин бўлгани учун ҳаяжонланган.

- 7-рақамдаги ўйинчи (Кўчимов) тўпни ўзида кўп сақлаб туриб рақибларни кўп алдаб юбормадими?

- Бизда бундай ўйинчи жуда кам. Кучи етганча алдашга ўрганаверсин. Катта бўлгач кейин жисмонан кучайган пайтида пас оширишни ҳам ўрганиб олади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика