UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25А Серияда чемпионлик масаласи ҳал бўлмоқда: "Интер" ёки "Наполи"  5 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  0 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  1 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  71 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  2 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  15

Темур Олимхўжаев: “Менинг жамоам бундан яхшироқ ўйнай олади” Янгиликлар

Темур Олимхўжаев: “Менинг жамоам бундан яхшироқ ўйнай олади”

Ўн олти ёшгача бўлган футболчилар ўратсидаги Осиё чемпионати саралаш босқичи, 1-тури доирасидаги Ўзбекистон – Мальдив ороллари ўйинидан кейин (8:0) матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

“Бугунги ўйиннинг дастлабки бўлимини кўнгилдагидек бошлай олмадик. Кўп вазиятларни голга айлантирилмади. Ҳисоб бундай кўриниш олгани билан, мен ўйиндан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим, деб айта олмайман. Биринчи таймдан мутлақо кўнглим тўлмади. Иккинчи бўлимда эса яхши футбол намойиш қилдик. Вазиятлардан фойдаланиш борасида биринчисидан анча самаралироқ бўлди”.

“Менинг жамоам, аслида, бугунгидан анча яхшироқ ўйнай олади. Ҳисоб аслида бундан анча каттароқ бўлиши керак эди”.

“Қолган рақиблар ҳақида тўхталадиган бўлсам, уларнинг ҳар иккиси ҳам яхши жамоалар ва жиддий рақиблар. Шунга қарамай, кейинги ўйинларда бугунгидан-да яхшироқ ўйин намойиш қилишга ҳаракат қиламиз. Биз барча ўйинларда ғалаба учун майдонга тушамиз”, - дейди Темур Олимхўжаев.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика