UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  5 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  6 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Темур Олимхўжаев: “Бир жамоада 2-3та тактика бўлиши керак ” Янгиликлар

Темур Олимхўжаев: “Бир жамоада 2-3та тактика бўлиши керак ”

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бу йил Фаластинда ташкил этилган Осиё чемпионати саралаш ўйинларида иштирок этиб, гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган ҳолда қитъа биринчилигида йўл олди.

Тажрибали мутахассис Темур Олимхўжаев учун терма жамоа ҳам, саралаш ўйинлари ҳам бегона эмас. Сабаби, ўсмирларимиз устози бундан аввалги терма жамоани ҳам Осиё чемпионатига олиб чиққан. Қолаверса, 1983-1984 ва 1998 йилларда туғилган футболчилардан иборат терма жамоаларни ҳам бошқарган ва шогирдлари билан қитъа биринчилигига чиқа олган. Куни кеча биз Темур ака билан учрашиб, йил якунлари ва режалари борасида суҳбатлашдик.


- Даставвал, йил якунлари, амалга оширилган ишлар, йиғинлар, ўртоқлик учрашувлари ва албатта Осиё чемпионати саралаш ўйинлари ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

- Биз Осиё чемпионати саралаш баҳсларига февраль ойида тайёргарликни бошлагандик. Қишнинг сўнгги ойида Тошкентда икки кунлик танишув йиғини ўтказдик. Март ойида Японияда халқаро футбол фестивалида иштирок этишимиз керак эди. Фестивалда иштирок этадиган футболчиларни танлаб олишимиз учун ҳам февраль ойида йиғин ўтказдик. Япониядаги фестивалда “Кийота”, “Токио” клуб тарбияланувчиларидан ташқари, мезбонлар, Афғонистон ва Эрон терма жамоаларига қарши ҳам ўйнадик. Учрашувларда ютдик ҳам, ютқаздик ҳам. Фестивалда ғолиблар бўлмайди, у ерда ҳамма ғолиб. Мезбонларнинг фестивални ташкил қилишларидан асосий мақсади – яқин йилларда Японияда Олимпиада ўйинлари ўтказилади. Ўша мусобақа олдидан мамлакатни яқиндан таништириш режалаштирилган экан. Бир кунда ҳар бир бўлими 40 дақиқадан иборат иккитадан учрашув ўтказдик. Табиийки, болалар жисмоний тарафдан бироз қийналишди. Боиси, биз Японияга 17 нафар ўйинчи билан йўл олгандик. Чунки мезбонлар шундай талаб қилганди. 

Шундан сўнг май ва июль ойларида Тошкентда 3-5 кунлик йиғин ўтказдик. Бу йиғинларда техник-тактик, ўйин ташкил қилиш борасида ишладик. Боиси, бу вақтга келиб терма жамоанинг ўзаги аниқ бўлиб улгурганди. Август ойида Хитойга сафар уюштирдик. “Чин юрти”да халқаро турнир бўлиб ўтди. Мусобақада Мўғилистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Хитойга қарши ўйинларда майдонга тушдик. Эътиборлиси, рақибларимиз биздан бир ёш катта эди. Турнир саралаш ўйинлари олдидан биз учун жуда фойдали бўлди. Шароитлар ўз йўлига, чунки мезбонлар меҳмонларга жуда яхши шароитларни яратиб берганди. Рақиблар ҳам жиддий эди. Айниқса, Хитойга қарши ўйин бизга яхшигина дарс вазифасини ўтаб берди. Биз мағлубиятга учраган мазкур учрашувда камчиликларимизни билиб олдик. Шогирдларим ҳали бундай муҳитда тўп сурмаганди. Ишонасизми, ўз бағрига 30 минг ишқибозни сиғдира оладиган стадионнинг деярли ярми ҳар беллашувда тўларди. Маълум бўлишича, бу шаҳарда стадионда бўлса-да, жамоа йўқ экан. Шунинг учун маҳаллий халқ ҳар қандай учрашувни қўйиб юбормади. Ҳатто шаҳар ҳокими ҳам учрашувларн кузатиб борди. Бизнинг жамоа мезбонларда илиқ таассурот қолдирди. Буни уларнинг ўзи ҳам тан олди.

Саралаш ўйинларига сўнгги тайёргарлик босқичини дастлаб 28 август куни Тошкентда бошладик. Кейин йиғинимиз Қатарга кўчди. 5 сенятбрга қадар Доҳада мезбонларга қарши иккита назорат учрашувида майдонга тушдик. Мазкур ўйинлар саралаш учрашувларидан олдин сўнги назорат баҳслари бўлгани сабабли, очиғи, шахсан менда бироз чўчиш бўлди. Чунки рақиб аввалгиларига нисбатан бироз жиддий эди. Термамизнинг асл кучини кўрсатиб берарди. Қолаверса, Қатар термасида 11 нафар испаниялик мураббий фаолият кўрсатар экан. Кейин ўзимга-ўзим улар испаниялик бўлса, мен Ўзбекистон фарзандиман, дея ўзимга ва йигитларга руҳий далда бердим. Натижаси шу бўлса керак, биринчи учрашувда мезбонларни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Фикримча, улар биздан бундай ҳужумкор, пресингга асосланган ўйинни кутмаган бўлса керак?! Иккинчи ўйинда энди мезбонлар очиқчасига қарши ҳужум тактикасида тўп суришди. Барча футболчи ҳимояга “ётиб” олди. Рости, биз рақибдан бундай тактикани кутмагандик ва бунга тайёр эмасдик. Мезбонлар “девор” услубидан фойдаланишаётганди. Ўйин давомида шогирдларимга тегишли кўрсатмаларни бердим. Тўпни ўзларида кўпроқ ушлаб, назорат қилишларини сўрадим. Қизиқарли беллашувда биз ҳисобни очдик. Орадан икки дақиқа ўтиб, дарвозабонимизнинг хатосидан кейин ҳисоб тенглашди. Аммо учрашув охирида иккинчи голни урдик ва яна ғалаба қозондик. Биринчи ўйиндан кейин бизга эътибор қаратмаган мезбонларнинг испаниялик мураббийлари иккинчи беллашувдан сўнг ёнимизга келиб, табриклаб кетишди. Қатардан Тошкентга яхши кайфиятда қайтдик. Доҳадаги ғалабалар болаларнинг ўз кучига бўлган ишончини ортишига хизмат қилди. Кейин пойтахтимизда Фаластинга сафар олдидан сўнгги тайёргарлик босқичига киришдик.

- Бизга маълум бўлишича, Қатарда ҳам, Фаластинда ҳам ёрдамчиларингиз бўлмаган. Улар ҳужжат муаммолари Тошкентда қолиб кетишган. Бу сизга қийинчилик туғдирмадими?

- Ҳақиқатдан ҳам ҳужжат муаммолари сабабли ёрдамчиларим Қатарга ҳам, Фаластинга ҳам бора олишмади. Қийинчилик туғдирмадими? Йўқ, чунки мен икки ҳисса куч билан ҳаракат қилдим. Тўғри, албатта қийинчилик бўлади, терма жамоада ҳамманинг ўз ўрни бор. Қолаверса, терма жамоада шифокор, уқаловчи ва дарвозабонлар мураббийи бор эди. Улар менга ҳар томонлама ёрдам беришди. Ёрдамчиларимнинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилишди. Қисқаси, мураббийлар штаби бир мушт бўлиб ишлади. Тошкентда 14 сентябрга қадар машғулот ўтказдик. Шу куни сафарга учиб кетдик. Сафаримиз бироз узоқ бўлди. Аввал Дубайга, кейин Уммонга, сўнг Фаластинга учиб бордик. Тўғридан-тўғри рейс йўқлиги сабабли 21 соат деганда Фаластинга етиб бордик. 15 сентябрь куни манзилга етиб борган бўлсак, эртаси куниёқ биринчи расмий ўйинда майдонга тушдик. Рақиб Малдив эди. Тўғри, ғалаба қозонишимизга ишонгандик, бироқ бу футбол. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни билади. Боз устига, бу саралаш ўйинларидаги биринчи расмий ўйинимиз эди. Бундай баҳсларнинг босими катта бўлади. Лекин шогирдларим бу босимдан тезда чиқиб кетди ва биз 8:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Орадан бир кун ўтиб, яна бир мезбонларга қарши ўйнадик. Бу учрашувнинг натижаси ҳам биз учун жуда муҳим эди. Сабаби, майдон эгалари биринчи ўйинда Яманга ютқазиб қўйган. Бизга қарши бор кучи билан ўйнашини тахмин қилиш қийин эмасди. Қайсидир маънода бу биз учун финал саналарди. Айтганча, барча учрашувларни сунъий майдонларда ўтказдик. Хуллас, биз ўз услубимиздан воз кечмадик. Ҳужумкор, прессингга асосланган футболни намойиш қилиб, рақибни 6:0 ҳисобида “таслим” этдик. Қизиғи, иккита ўйинда ҳам ғалаба қозониб, Осиё чемпионати йўлланмасини ҳал қила олмадик. Боиси, гуруҳда тўртинчи ўринни эгаллаган терма жамоага қарши ўйинларнинг натижаси бекор қилинарди. Оқибатда Яманга қарши баҳс ҳам финалга тенг бўлди. Кунора майдонга тушаётганимиз, гарчи ҳисоблар йирик кўриниш олган бўлса-да, катта босим остида тўп сурганимиз бироз чарчоқга сабаб бўлганди. Лекин йигитлар финал босқичига чиқишимизга бир қадам қолганини жуда яхши хис қилиб туришганди. Қолаверса, биз юртга бош кўтариб қайтишни мақсад қилгандик. Худога шукр, йигитлар мени ва бизни уялтиргани йўқ. Биз Яманни 5:2 ҳисобида мағлуб этдик. Рақибда бош мураббий бразилиялик экан. Учрашувдан кейин бизни табриклаб, Бразилияга бориб, бизга футбол ўйнашни ўргатинглар, дея ўз фикрини билдириб кетди. Хуллас, уччала ўйинда ҳам ғалаба қозониб, келаси йил сентябрь ойида Ҳиндистон майдонларида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритдик.

Терма жамоанинг ўзаги бор. Лекин биз ёш футболчиларни излашдан тўхтамаймиз. Сабаби, бола бу ёшда ҳар томонлама ўсаётган бўлади. Ҳам руҳий, ҳам жисмоний, ҳам фикрлаш бўйича ривожланади. Бундай ривожланиш жараёнидан кимдир яхши ўтади, кимдир йўқ. Шунинг учун мен ҳар доим футболчиларга ҳам айтаман: терма жамоа эшиклари ҳар доим барчага очиқ. Агар кимнингдир ўйинида пасайиш кузатилса, у билан хайрлашамиз. Марҳамат, ўз устида ишлаб яна ишончимизни қозонсин, таркибдан жой олаверади. Бизда масъулият жуда юқори. Олдимизга жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилган. Нафақат Осиё чемпионатида кучли тўртликка кириш, балки жаҳон чемпионатида ҳам юқори ўринларни эгаллаш асосий вазифаларимиздан бирига айланиб боряпти. Чунки кичик мундиалда қатнашиш одатий ҳолга айланиб улгурганига анча бўлди. 


- 2000 йилда туғилган болалар ўртасидаги барча турнирлар мураббийлар штаби томонидан кузатиб бориладими? Нега бу саволни беряпман, чунки шахсан ўзим кузатган бир нечта мусобақада бирор бир терма жамоамизнинг мураббийларини кўрмаганман.

- Албатта, мураббийлар иложи борича барча турнирларни кузатиб боришга ҳаракат қилишади. Шахсан ўзим ПФЛ ўтказадиган Республика миқиёсидаги турнирларга бораман. Бундан ташқари, вилоятлардаги мактабларнинг мураббийлари қўнғироқ қилиб, иқтидорли болаларни кўришимни сўрашади. Уларни илтимосини ҳеч қачон рад қилмайман ва кузатаман. Оддий мисол, ҳали бир ҳафта бўлгани йўқ. Наманган вилояти терма жамоаси куни кеча Тошкентга келиб, “Чиғатой”да ўртоқлик учрашуви ўтказди. Таркибдаги иқтидорларни кўз остимга олиб қўйдим.

- Гапингиз “қуруқ” бўлиб қолмаслиги учун факт билан айтсангиз. Ёш истеъдодларни кўриш учун қачон ва қайси шаҳарларга бордингиз?

- Ўтган йили Бухорога, бу йил баҳорда Наманганга бордим. Иккала шаҳарда ҳам Республика миқиёсидаги турнирлар бўлиб ўтди. Мусобақада барча жамоалар энг яхши ўйинчилари билан иштирок этди. Қаршига бориб, “Насаф” академияси билан яқиндан танишиб, иқтидорларни кузатдим. Бу академиядаги шароитларни кўриб шунга гувоҳ бўлдимки, бу ерда фақат ишлаш керак. Яхши ўйинчи тарбиялаш учун барча шароит бор. Шу ерда бир гапни айтиб ўтсам: бизга, футболимизнинг ривожи учун шунча шароит яратиб бераётган раҳбарларимиз – Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовга, ЎФФ президени Мираброр Усмоновга катта раҳмат айтаман! Ҳозир барча шароитлар кўзга кўриняпти. Энди натижа яхши бўлса, эътиборга муносиб жавоб бўлади. 


- Мураббий сифатида сизга қандай натижа керак? Чиройли ўйин билан натижага эришишни хоҳлайсизми ёки ҳимоявий футбол орқали мақсадга етишишни қўллайсизми?

- Бундай ҳолатларда биринчи навбатда рақиб эътиборга олинади. Унинг кучи ва қандай услубда тўп суриши асосий планга чиқади. Шахсан менга мураббий сифатида доимо ҳужумкор футбол тарафдори бўлганман. Чунки энг яхши ҳимоя – ҳужум деган гап бор.

- 1998 йилда туғилган болалардан иборат терма жамоани бошқарганингизда Тошкентда бўлиб ўтган саралаш ўйинларида бир ҳолат эътиборимни тортганди. Сиз юқорида ҳужумкор ўйинни хуш кўраман дедингиз. Аммо ўшанда терма жамоа кўпроқ натижа учун ўйнаганди. Футболчилар майдонда кўпроқ ҳимояни ўйлаб, ҳаддан ташқари эҳтиёткорлик билан тўп сурганди. Қолаверса, вақт чўзишларга ҳам гувоҳ бўлганмиз. 

- Бир жамоада 2-3та тактика бўлиши керак. Рақибга ва ўйиндаги вазиятга қараб тактикани алмаштириш лозим. Тошкентдаги саралаш ўйинларидаги услубимиз ҳам ҳужумкор бўлган, лекин футболчи ўз уйида тўп сурса, ўз-ўзидан эҳтиёт бўлишга ҳаракат қилади. Уйда деворлар ёрдам беради, деймизку, аммо руҳий томондан оғир. Бола ҳамма яқинларининг олдида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади-ю, аммо ўзи хоҳламаган тарзда хато қилиб қўяди. 

– Осиёнинг асосий фаворитларига қарши ўйинларда қачон биз ҳам очиқ футбол намойиш қилишни бошлаймиз? 

- Осиё фаворитларига қарши ўйинларда бизга битта камчилик панд беради. Улар тўп билан муомала қилиш жараёнида тезроқ фикрлашади ва тез қарор қабул қилишади. Тўғри, бизнинг футболчилар ҳам техник томондан анча кучли, рақиблардан асло қолишмайди, аммо майдонда тез фикрлаш борасида бироз орқадамиз. Корейслар, японлар бу борада сезиларли ютуқларга эришган. Майдонда тез фикрлаган футболчи, тезлик билан жамоадошини тўп билан таъминлайди, ўзи ҳам керакли жойга очилади. Керак жойда зарба беради, очилади. Бу футболнинг муҳим қисми. Мен шогирдларимдан ҳар доим шуни талаб қиламан. Бундай рақибларга қарши ҳали очиқ футбол намойиш қила олмаймиз.

- Футбол тез фикрлашни терма жамоада эмас, балки ўз клубида ўрганиши керак...

- Тўғри. Мен охирги вақтларда машғулотларни кузатиб, шунга гувоҳ бўляпманки, 10 метрга тўғри тўп оширишни билмайдиган футболчилар бор. Уларни қийнаб, мураккаб машғулотлар орқали бошларини оғритиш шарт эмас. Оддий машғулотлар - тўпни тўғри оширишни ва албатта буни тезкорлик билан амалга оширишни ўргатиш зарур. Тўп оширишни бир жойда туриб эмас, балки ҳаракат билан амалга ошириш лозим. Натижада майдонда тезроқ фикрлаш ҳам ривожланиб боради. 

- Терма жамоа ташкил топганидан буён мураббийлар “терма жамоа эшиклари барча учун очиқ”, деб келади. Агар ҳаммаси режа асосида кетса ва терма жамоа жаҳон чемпионатига чиқса, таркиб неча фоизга янгиланади?

- Одатда терма жамоа ўзагининг 70 фоизи сақланиб қолинади. Чунки ўша 70 фоиз энг иқтидорлилар ҳисобланади Кўпчилик нега таркиб асосан Тошкент жамоаларининг аъзолари билан тўлдирилган, дея эътироз билдиради. Бу оддий ҳақиқат. Энг иқтидорли болаларни пойтахт академиялари саралаб олган. Мен бошқараётган терма жамоада ҳам асосан икки клуб аъзолари, лекин уларнинг аксари вилоятлардан. Келинг, факт бўлиши учун санаб бераман. Таркибда Тошкентдан 3, Фарғонадан, 1, Намангандан 3, Андижондан 1, Қашқадарё 1, Тошкент вилояти 2, Навоий 2, Самарқанд 2, Сурхондарё 2, Сирдарё 3, Жиззах 1 ва Бухородан бир неча футболчи бор.


- Терма жамоанинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги қай йўсинда олиб борилади?

- Ҳозир аниқ фикр билдиришим мушкул. Сабаби, мен режа тузиб чиқиб, марказга топширганман. Марказ январь ойида ЎФФ президенти Мираброр Усмонов томонидан тасдиқланган режани қўлимга тутқазади. Ўша режа асосида иш олиб борамиз. Аниғи шуки, келаси йилдан бошлаб бир ойда бир марта йиғин ўтказамиз. 

- Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичида қайси рақибларга қарши ўйнашни хоҳлардингиз?

- Шахсан менга бунинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Сабаби, суҳбат аввалида таъкидлаганимдек, ҳозир ҳамма футбол ўйнашни билади. Қолаверса, Осиё чемпионатида кучсиз рақибнинг ўзи бўлмайди. 

- Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимизнинг жаҳон чемпионатига чиқиши одатий ҳолга айланиб қолди. Бу сизга қандайдир босим туғдирмайдими?

- Йўқ. Аслида ҳар қандай мураббий натижа кўрсатишни хоҳлайди. Шунинг ўзи бир босим. Мен шогирдларим билан жаҳон чемпионатига чиқишни истайман.

- Сиз шу кунга қадар тўртта терма жамоада ишладингиз. Тўртта авлодга устозлик қилган инсон сифатида айтингчи, болаларнинг фикрлаши қанчалик ўзгарган?

 - Ҳозирги болалар тез катта бўляпти. Тезроқ нимагадир эришишга ҳаракат қиляпти. Мураббийлар ҳар бир футболчига алоҳида муомалада бўлиши керак. Чунки майдондаги 11 нафар ўйинчининг ҳар бир алоҳида олам. Шундай тизим яратилиши керакки, терма жамоа бир соатдек ишлаши лозим. 

- Шундай дейсизку, терма жамоада буни амалга оширишга вақт кам...

- Тўғри, вақт кам. Лекин биз терма жамоада битта кучли тизимни яратиш учун керак бўлса, уч маҳаллаб машғулот ўтказамиз. Ҳатто йиғинлардан сўнг футболчиларга алоҳида вазифа ёзиб берамиз. Улар клубларига қайтганидан кейин вазифаларни бажаряптими-йўқми, назорат қилишни мураббийларга топширамиз. Керак бўлса, уларни назорат қилиш учун вилоятга бориб келамиз. Сабаби, айтганимдек, ҳар бир бола билан якка тартибда ишлаш лозим. 

- Тўртта авлод билан ишлаш жараёнида қайси бири билан мазза қилгансиз? Яъни, қайси авлод сизни сўзсиз тушунарди?

- (ўйланиб) 1983-84 йилларда туғилган болалардан иборат йигитлар билан ишлаб мазза қилганман, десам муболаға бўлмаса керак. Эътибор беринг, ўша авлодни деярли саксон фоизи ҳозир ҳам футбол ўйнаяпти. Йўқ бўлиб кетмади. Ўйнаганда ҳам оддий жамоаларда эмас, етакчи клубларда, миллий терма жамоада ўйнаб келишяпти. Ҳақиқат ҳам ўша авлодда иқтидорли йигитлар кўп эди. 


- Ўсмирлар билан ишлаб келяпсиз. Футболчи етиштириб борасида қайси академия ёки футбол мактабларини алоҳида таъкидлаган бўлардингиз?

- “Пахтакор”, “Насаф”, “Бунёдкор” академиялари. Андижон, Наманган ва Янгиер футбол мактаби футболга ихтисослашган мактаблари ва “ЎзДонгЖу” жамоаси ёшларни тарбиялаб бериш бўйича етакчилик қилмоқда. 

- Битта футбол мактаби бир ёш тоифасида йилда биргина ўйинчини терма жамоага тавсия қила олмаса, у мактабни фаолиятидан нима наф? Аксар мактабларнинг тарбияланувчилари терма жамоа ёки олий лига клубларини бир четга қўйиб туринг, ҳатто биринчи лигада ҳам ўйнай олмаяпти. 

- Мен доимо бир гапни айтаман: ҳамма ҳам футболчи бўлавермайди. Шунинг учун мактабларда тарбияга ҳам жиддий эътибор қаратишади. Қолаверса, боланинг соғлом ўсишини ҳам назорат қилишади. Чунки бизнинг давлатда соғлом авлод тарбияси асосий мақсадларимиздан бири. Бола футболчи бўлмаса ҳам яхши инсон бўлиши мумкин. Асосийси шу.

- Осиё чемпионатидан олдин сизни хавотирга солаётган ҳолатлар ҳам борми?

- Менга болаларнинг барчаси Осиё чемпионатига жароҳатларсиз етиб борса, шунинг ўзи катта хурсандчилик. Қолганини бажарса бўлади. Фақат болалар ўз олдиларида қандай вазифа турганини ҳис қилишса ва буни унутишмасдан меҳнат қилишса, вазифани бажаришимиз янада осонлашади. 

- Турли клублардан келган футболчиларни терма жамоада бир оила сифатида шакллантиришнинг иложи борми? Ёки барибир гуруҳбозликлар бўладими?

- Бошқаларни билмадимку, бизда ҳамма бир оила. Болалар ким қаердан, қайси клубдан келганлигига қарамайди. Чунки бизда тартиб-интизом биринчи ўринда туради. Шогирдларим овқатланишга ҳам бирга чиқишади. Дам олиш вақтида ҳам бир-биридан ажралмайди ва бир-бирини ажратмайди. Балки гапларимга ишонмассиз, лекин буни терма жамоани четдан кузатганлар ҳам айтишди. Терма жамоа аъзолари аҳиллигини эътироф этишди. Илгари қайсидир терма жамоаларда гуруҳбозликлар бўлгандир, аммо бизда бундай эмас. Футболчилар майдон ташқарисида гуруҳбозлик қилишса, майдонда ҳам бир-бирларини тушунишмайди. Бизда мураббийлар штаби ҳам бир оила. Аслида шундай бўлиши керак. Шундагина ижобий натижага эришиш мумкин.

Фурқатбек НИШОНОВ суҳбатлашди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика