UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  0 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  2 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  15 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  4 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  17 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  11 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  18

Темур Кападзе терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди Янгиликлар

Темур Кападзе терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинчалик бажарувчи Темур Кападзе Сенегал ва Марокаш терма жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатини Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига тақдим этди.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинчалик бажарувчи Темур Кападзе 2018 йилги жаҳон чемпионатининг икки иштирокчиси - Сенегал ва Марокаш терма жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчиларнинг кенгайтирилган  рўйхатини Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига тақдим этди. Кенгайтирилган рўйхатидан 30 нафар футболчи жой олди.

Дарвозабонлар:

Элдор Суюнов               “Пахтакор”

Ботирали Эргашев       “Пахтакор”

Игнатий Нестеров       “Локомотив”

Жавоҳир Илёсов           “Машъал”


Ҳимоячилар:

Фаррух Сайфиев         “Пахтакор”

Достонбек Турсунов   “Нефтчи”

Шерзод Аъзамов        “Пахтакор”

Умар Эшмуродов        “Насаф”

Анзур Исмоилов         “Чан Чун Ятай” (Хитой)

Ислом Тўхтахўжаев   “Локомотив”

Шуҳрат Муҳаммадиев“Локомотив”

Виталий Денисов       “Локомотив” Москва (Россия)

Акмал Шораҳмедов   “Пахтакор”

Олег Зотеев                 “Локомотив”

Акром Комилов          “Бунёдкор”

Рустам Ашурматов     “Бунёдкор”


Ярим ҳимоячилар:

Одил Ҳамробеков        “Насаф”

Одил Аҳмедов             “Шанхай СИПГ” (Хитой)

Отабек Шукуров         “Шаржа” БАА

Элдор Шомуродов     “Ростов” (Россия)

Жалолиддин Машарипов     “Пахтакор”

Жавоҳир Сиддиқов     “Қўқон 1912”

Икром Алибоев           “Локомотив”

Сардор Рашидов         “Локомотив”

Достон Ҳамдамов        “Бунёдкор”

Сардор Мирзаев          “Локомотив”

Фозил Мусаев               “Жубило Ивата” (Япония)

Жасур Яхшибоев          “Пахтакор”


Ҳужумчилар:

Темурхўжа Абдуҳолиқов   “Ал Сайлия” (Қатар)

Марат Бикмаев                    “Локомотив”


Маълумот учун, терма жамоамиз 19 март куни Тошкентда йиғилади. Эртасига, 20 март куни эса футболчилар Истанбул орқали Марокашга жўнаб кетишади. Вакилларимиз 23 март куни Сенегал терма жамоасига қарши ўйин ўтказсалар, 27 март куни Марокашга қарши майдонга тушадилар. Ҳар иккала ўйин Касабланка шаҳрида ташкил этилади. Эслатиб ўтамиз, Марокаш сафарига Кападзе ўша кунги холатга кўра жисмоний ва функционал жиҳатдан энг яхши тайёргарликка эга бўлган 23 нафар футболчини олиб кетади.  

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати Темур Кападзе билан эксклюзив суҳбат уюштирди. Яқин вақт ичида ушбу суҳбат эътиборингизга тақдим этилади.

Рейтинг: +156   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика